_

Ўзбекистонда Беларусь давлат стандартлаштириш ва сертификатлаштириш институти (БелГИСС) “Сифат академияси” ўқув маркази филиалини ташкил этиш таклифи қабул қилинди. Мазкур келишувга ҳамкор мамлакат Давлат стандарти раиси Елена Моргунова ва “Ўзстандарт” агентлиги директори Акмал Жуманазаров ўртасида, жумладан мамлакатимиз Техникавий тартибга солиш агентлиги делегацияси иштирокида кечган учрашув давомида эришилган. "БелТА" ахборот агентлиги ёзишича, мулоқот Россиянинг Қуйи Новгород шаҳрида бўлиб ўтган МДҲ Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш бўйича давлатлараро кенгаши 67-йиғилиши доирасида бўлиб ўтган. Давлат стандарти ва “Ўзстандарт” агентликлари раҳбарлари техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги ҳамкорликнинг долзарб масалаларини 18 июнь куни Минск шаҳрида бўлиб ўтган Беларусь ва Ўзбекистон ўртасидаги икки томонлама ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия йиғилиши якунидан келиб чиқиб муҳокама қилган. Шунингдек, ўзаро савдодаги техник тўсиқларни бартараф этиш бўйича умумий дастурни амалга ошириш ва мувофиқликни баҳолаш натижасини ўзаро тан олиш тўғрисидаги битимни тайёрлаш бўйича ёндашув ҳам ишлаб чиқилган.

Йиғилиш иштирокчилари техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида кадрлар тайёрлаш ва мамлакатларда амалдаги маҳсулотга нисбатан мажбурий талабга мувофиқ, экспортчи корхоналар мутахассисларини тайёрлаш зарурлигига ҳам алоҳида эътибор қаратган.

М.Пирматова, ЎзА

Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистонда Беларусь “Сифат академияси” ўқув маркази филиали ташкил этилади