Ўзбекистон тижорат банклари томонидан 2025 йилнинг январь–сентябрь ойларида аҳолига жами 15,1 триллион сўмлик ипотека кредити ажратилди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2,7 баробарга кўп. Бу ҳақда Марказий банк маълум қилди.

Қайд этилишича, 2021 йилдан бошлаб аҳолига ажратилган ипотека кредитлари ҳажми йил сайин ортиб бормоқда. Хусусан, 2021 йил — 28,3 триллион сўм, 2022 йил — 35,8 триллион сўм, 2023 йил — 46,4 триллион сўм, 2024 йил — 67,7 триллион сўм, 2025 йилнинг 9 ойи якунига кўра — 76 триллион сўмни ташкил этган.

Сўнгги тўрт йилда аҳолига жами 73,3 триллион сўм ипотека кредити ажратилган.

Ҳудудлар кесимида энг кўп ипотека кредитлари Тошкент шаҳри, Самарқанд, Тошкент, Фарғона ва Хоразм вилоятлари аҳолисига ажратилган.

Энг кам ҳажмдаги ипотека кредити Қорақалпоғистон Республикасида — 236,8 миллиард сўмни ташкил этди.

2025 йилнинг 9 ойида жами 50,1 минг фуқаро ипотека кредити олган. Шундан 20 минг 297 нафар аёллар, 29 минг 803 нафари эркаклардан иборат. Шундан 5,98 триллион сўм аёлларга, 9,08 триллион сўм эса эркакларга тўғри келади.

Уй бозори таҳлилига тўхталадиган бўлсак, Ипотека кредитларининг 74 фоизи бирламчи уй бозорига, 26 фоизи эса иккиламчи уй бозорига йўналтирилган.

Ипотека кредитларининг ўртача фоиз ставкалари йил давомида 17–22 фоиз оралиғида шаклланди.

Бу натижалар мамлакатимизда аҳолининг уй-жой шароитини яхшилаш, ипотека бозорини барқарор ривожлантириш ва уй-жой сиёсати самарадорлигини ошириш йўлида амалга оширилаётган ислоҳотлар самараси сифатида қайд этилмоқда.

Ш.Маматуропова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистонда 9 ойда 50 мингдан зиёд фуқаро ипотека кредити олган