Кўчат экиб, боғ яратиш — халқимизнинг азалий қадриятларидан бири. Сўнгги йилларда республикамиз ҳудудида мева-сабзавотлар етиштириш ҳажмини ошириш, қир-адирлар, тоғ олди, лалми ерлар ҳамда самарасиз боғ ва токзорлар ўрнида саноатлашган, интенсив мевали боғ ва токзорларни барпо этиш, қайта ишлаш ва экспорт салоҳиятини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Бу борада яхлит тизим яратилиб, Aгросаноатни ривожлантириш агентлиги зиммасига бир қатор вазифалар белгилаб берилганди.  

Натижада 2025 йил давомида 30 минг гектардан ортиқ майдонда боғ ва токзорлар ташкил этилди. Муҳими бу боғлар соҳа мутахассисларининг ўрганишлари ва илмий асосланган хулосалари, тавсиялари асосида яратилди. Ўтқазилган кўчатлар иқлимлаштирилган, ернинг балл бонитетига мос ва  экспортга маҳсулот бера олиш хусусиятига эга. Бир сўз билан айтганда анъанавий боғдорчилик ўз ўрнини янги тизимга бўшатиб бераётир.  

2025 йилда Aгросаноатни ривожлантириш агентлиги томонидан боғдорчилик бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан ўтказилган матбуот анжуманида айтилганидек фермер ва деҳқон хўжаликларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, янги иш ўринларини яратиш борасида давлатимиз томонидан белгиланган вазифалар изчил амалга оширилмоқда. Жорий йилнинг баҳор ойларида жами 19.2 минг гектар, куз ойларида эса жами 11.7 минг гектардан ортиқ майдонда боғ ва токзорлар ташкил этилди.  

Шунингдек, жорий йилнинг январь–сентябрь ойларида республика бўйича қиймати 1.5 миллиард AҚШ долларига тенг бўлган 1 миллион 600минг тонна мева маҳсулотлари дунёнинг 70 дан ортиқ мамлакатларига экспорт қилингани таъкидланди. Янгидан барпо этилган боғлар 2–3 йил ичида ҳосилга киришини инобатга олганда, яқин 3–5 йил ичида мева маҳсулотларининг экспорт ҳажми 30 фоизгача ошиши кутилмоқда.  

Матбуот анжуманида эришилаётган ушбу натижалар Президентимиз томонидан боғдорчилик соҳасини ривожлантириш учун ер эгаларига яратилган қулай шарт-шароитлар, берилган имтиёзлар, молиявий қўллаб-қувватлаш чоралари ҳамда илғор ташаббуслар самараси экани қайд этилди.  

Тадбир якунида иштирокчиларни қизиқтирган саволларга соҳа мутахассислари томонидан батафсил жавоб қайтарилди.  

<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/CfvfssSS0EU" title="O‘zbekistonda 30 ming gektardan ziyod bog‘ va tokzorlar barpo qilindi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Санжар Тошпўлатов, Ойбек Давронов, Улуғбек Тўхтаев (видео), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистонда 30 минг гектардан зиёд боғ ва токзорлар барпо қилинди (+видео)