Мамлакатимиз тарихий ва глобал даражадаги сиёсий воқеликка мезбонлик қилмоқда. 5-9 апрель кунлари Тошкент шаҳрида илк бор бўлиб ўтадиган Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеяси юртимизнинг парламентлараро дипломатиянинг муҳим марказига айланишига замин бўлади.

Парламентлараро иттифоқнинг 150 йиллиги муносабати билан ўтказиладиган нуфузли йиғилиш мазмун-моҳияти ҳақида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Гулчеҳра Тожибоева ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди: 

– Парламентлараро иттифоқ ассамблеясининг Ўзбекистонда ўтказилиши нафақат сиёсий аҳамиятга эга, балки мамлакатимизнинг халқаро нуфузи, очиқлик сиёсати ва тинчликпарвар ташаббусларини эътироф этишдир. Ўзбекистон тарихида бундай йирик халқаро парламент тадбири илк бор бўлиб ўтади. Бу юртимизга бўлган ишонч ва ҳурматнинг яққол ифодасидир. Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигидаги очиқ ташқи сиёсат натижасида Ўзбекистон минтақавий ҳамкорлик ва парламентлараро мулоқот майдонига айланмоқда. 

Ўзбекистон 1992 йилдан бери Парламентлараро Иттифоқ аъзоси ҳисобланади. 2007 йилда аъзолиги тўхтатилган бўлса-да, 2017 йил октябрдаги 137-ассамблея натижаларига кўра, фаолиятини қайта тиклади. Мамлакатимиз 2021 йилдан бери Парламентлараро иттифоқ аъзоси сифатида фаолият юритмоқда. МДҲ, Евроосиё парламент ассамблеялари ва Ислом ҳамкорлик ташкилоти доирасидаги форумларда қатнашмоқда, турли давлатлар парламентлари билан икки томонлама ҳамкорлик гуруҳлари ташкил этган. 

Ассамблея давомида парламентлараро ҳамкорлик, тинчлик, хавфсизлик, иқлим ўзгариши, аёллар ҳуқуқлари ва ёшлар иштирокига оид долзарб глобал масалалар муҳокама этилади. Делегатлар, сенаторлар ва спикерлар Тошкентда учрашиб, тажриба алмашадилар, халқаро қонунчиликни такомиллаштириш бўйича фикр алмашадилар. Анжуман нафақат сиёсий мулоқот, балки Ўзбекистоннинг тарихий мероси, замонавий тараққиёти ва меҳмондўстлигини намоён қилиш имконини беради. Делегациялар Марказий Осиё халқлари тарихи, маданияти ва ютуқлари билан яқиндан танишадилар. 

Ассамблея доирасида парламент аёллари форуми ўзининг 40 йиллигини нишонлайди. Шунингдек, Белиз парламенти қўшилиши билан аъзо давлатлар сони 182 тага етиши кутилмоқда. 

Нуфузли тадбир иштирокчилари учун тарихий ва маданий экскурциялар, миллий меросимиз, замонавий Ўзбекистон ҳаёти, аёллар ва ёшларга қаратилаётган эътибор ҳақида тақдимотлар ўтказилади. Бу халқаро ҳамжамиятни ижтимоий-маданий соҳадаги ютуқларимиз билан ҳам таништиради. 

Ўзбекистон 2025 йилда нафақат мезбон давлат, балки жаҳон сиёсий мулоқотининг фаол иштирокчиси сифатида намоён бўлади. Бу эса мамлакатимизнинг халқаро майдондаги ўрнини янада мустаҳкамлаб, тинчлик ва тараққиёт сари дадил қадамлар ташлаш йўлида муҳим босқич бўлади. 

ЎзА мухбири Муҳтарама Комилова ёзиб олди.

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон – жаҳон сиёсий мулоқотининг марказида