Қозоғистоннинг “ranking.kz” сайти Марказий Осиёга сайёҳлар оқими ўсиши таҳлил қилинган мақола эълон қилди. 2023-2024 йиллар кўрсаткичи солиштирилганда Ўзбекистон минтақада етакчиликни қўлга киритиб, сайёҳлар оқими энг тез ўсиши суръатини сақлаб қолган.

– 2024 йил Ўзбекистонга борган хорижий сайёҳлар сони 20,1 фоиз ошиб, 8 миллион кишига етди, – деб ёзади муаллиф. – Шунингдек, минтақанинг бошқа мамлакатларида ҳам туризм ривожи кузатилган.

Миллий статистика идоралари маълумотига кўра, 2024 йил Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистонга норезидент ташриф буюрганлар умумий сони 28,6 миллионни ташкил этган. Бу борадаги ўсиш 2023 йилга нисбатан 11 фоизни ташкил этди.

Ўзбекистон туризми ривожи, сайёҳлар оқими ижобий ўсиш суръати туристларга кўрсатилаётган хизмат тури ва сифати кўтарилгани билан боғлиқлиги эътироф этилган. Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси маълумотига кўра, ўтган йил январь-декабрь ойларида айни соҳада молиявий кўрсаткич 10.6, 2023 йил 13.5, 2022 йил 22.3 фоиз ошган.

С.Раҳимов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон хорижий сайёҳлар оқими бўйича Марказий Осиёда етакчи