Ватанимиз тарихидаги 13 август санаси билан боғлиқ айрим воқеалар баёни.

1913 йил (бундан 112 йил олдин) – бастакор, созанда, Ўзбекистон халқ артисти Муҳаммаджон Мирзаев таваллуд топди (вафоти 1999 йил). У қашқар рубобининг мохир ижрочиси сифатида унинг оммавийлашуви ва репертуарининг бойишига катта ҳисса қўшган. Бастакорлик фаолиятида янгича талқин йулларини кашф этиб, ўз мактабини яратган санъаткорлардан. У басталаган мусиқалар ўзининг нафислиги, оҳангдорлиги, мазмуни ва ёрқин миллий руҳи билан ажралиб туради. 

1931 йил (бундан 94 йил олдин) – Тошкентда Ўрта Осиё молия-иқтисод институти (ҳозирги Тошкент давлат иқтисодиёт университети) ташкил этилди.

1950 йил (бундан 75 йил олдин) – Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азим таваллуд топди. У 1991–1994 йилларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси бўлган. Усмон Азим ўзбек шеъриятининг уфқини кенгайтириб, насрий шеърлардан бармоқ вазнигача бўлган турли вазнларда ижод қилади. Айни пайтда у ҳам тарихий, ҳам психологик драмалар, ҳам оғзаки ва ёзма адабиёт намуналари асосида замонавий саҳна асарларини ярата олиш истеъдодини намойиш этди. У 1998 йилда “Дўстлик”, 2020 йилда “Эл-юрт ҳурмати” орденлари билан мукофотланган.

1954 йил (бундан 71 йил олдин) – совет давлати ҳукуматининг “Собиқ қулоқлар ва бошқа шахслардан махсус посёлкалар бўйича чекловларни бекор қилиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Мазкур қарор қарийб чорак аср давом этган “қулоқлар сургуни” барҳам топишида муҳим аҳамиятга эга бўлди. Тарихчи олим Бахтиёр Расуловнинг қайд этишича, қарорга асосан 1929–1933 йилларда ёппасига жамоалаштирилган районлардан сургун қилинган “собиқ қулоқлар”дан чекловлар олиб ташланди. 

Қулоқлаштириш (русча “кулачество” – муштумзўр сўзидан олинган) – мустабид совет режимининг бадавлат ва ўрта ҳол деҳқонларни қишлоқ буржуазияси сифатида тугатиш сиёсати ҳисобланади. “Қулоқлар” сифатида рўйхатга олинган бадавлат хўжаликларнинг мол-мулки тўлиқ мусодара қилиниб, уларнинг оилалари ўзга юртлар – Украина, Шимолий Кавказ, Сибирь, Қозоғистон, Узоқ Шарқ ва бошқа ерларга сургун қилинган. Совет ҳокимиятига қаршилик қилган “қулоқлар” эса қамоққа олинган ва отиб ташланган. Баъзи маълумотларга кўра, Ўзбекистонда бу даврда 20 минг “қулоқ” хўжаликлари (тахминан 80 000 – 100 000 киши) бадарға қилинган, улардан 31 700 киши эса қатағонга учраган.

1997 йил (бундан 28 йил олдин) – Ўзбекистон телевидениеси тизимида “Телевизион миниатюралар театри” ижодий бўлими ташкил этилди. Маълумот ўрнида қайд тиш жоизки, телевидениеда ҳажвий кўрсатувлар сифатини ошириш мақсадида янгича шакл ва мазмунга эга бўлган “Адиб табассуми”, “Насриддин Афанди чойхонаси” каби кўрсатувлар тайёрланди. 1999 йилдан сўнг эфирга узатилган ҳазил мутойибага йўғрилган “Обид шоу”, “Маслаҳат”, “Гап йўқ”, “Ханда дўкони”, “Ҳандалак”, “Қаҳ-қаҳа”, “Шов-шув”, “Жиз-биз”, “Дурбин”, “Қалпоқ” сингари дастурлар аҳолида ижобий таассурот уйғотди.

1999 йил (бундан 26 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ажиниёз Қўсибой ўғли туғилган куннинг 175 йиллигини нишонлаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

2007 йил (бундан 18 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Тошкент шаҳрида Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) иштирокида касб-ҳунарга ўқитиш марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

2019 йил (бундан 6 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

2024 йил (бундан 1 йил олдин) – Ўзбекистон Республикасининг “Товар белгилари бўйича қонунлар тўғрисидаги Сингапур шартномасини (Сингапур, 2006 йил 27 март) ратификация қилиш ҳақида”ги қонуни қабул қилинди.

Алишер ЭГАМБЕРДИЕВ тайёрлади, ЎзА

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азим таваллудига 75 йил тўлди