Ўзбекистон Бадиий Академияси аъзоси, Россия Бадиий Академиясининг фахрий академиги, Ўзбекистон халқ рассоми Алишер Мирзаев билан суҳбат.

Алишер Мирзо 1948 йилда Тошкентда туғилган. Беньков номидаги Рассомлик билим юртини, кейинчалик Суриков номидаги Москва Давлат бадиий институтини тамомлаган. Алишер Мирзонинг асарларида ижодкорнинг кўрган-кечирганлари, болалик ҳаёти, Москвага бориб ўқиши, рус санъат ва маданиятининг сир-асрорларини аста-секин ўзлаштириб бориши, ҳаёт синов ва қийинчиликларини енгиб ўтиб, баркамол ижодкорга айланишини кўриш мумкин. Алишер Мирзонинг ҳақиқий санъат асарлари ҳақидаги фикрлари кишини мушоҳадага чорлайди: “Ҳайратланиш – инсоннинг энг улуғ неъматларидан. Инсон тасаввури шу қадар бепоёнки, унинг ёрдамида истаганча эртаксимон хаёллар суратини яратиш мумкин” 

–Суратларингиз ичида “Икки доира” асари менга жуда ёқади. Шу асарнинг яратилиши ҳақида гапириб берсангиз. 

 – Асарни Республика давлат санъат музейи харид қилиб олган. Ҳали ёш йигит эдим ўшанда. Аммо кейинги 35 йил ичида бирорта асарим сотиб олинмади. Ўзим бир кун ҳам ижоддан тўхтаган эмасман.  “Икки доира”нинг мазмуни қуйидагича: мен унда икки севишганнинг муҳаббатини шоирона тасвирлаганман. Мусиқа садолари уларни бирлаштиряпти. Бир кўргазмада бельгиялик аёл шу асарни харид қилиб олган. Бошқа асарларим ҳам чет элларнинг залларини безаб турибди. Жумладан, Америка элчихонасида ҳам асарларим бор. 

Демоқчи бўлганим, ўзимизнинг бойлигимиз четга чиқиб кетмаслиги керак.  Бойлигимизни сақлаб қолмасак, кейин чапак чалиб ўтириш бефойда. Мана, Али Қушчи, Камолиддин Беҳзоднинг асарларини қидириб юрибмиз. Кўксимизга урамиз, биз Камолиддин Беҳзод авлодимиз, биздан шундай буюклар чиққан, деб. Аслида эса уларнинг ҳамма асари хорижга чиқиб кетган. Тасвирий санъатни ёшлар қалбига чуқур сингдириш керак. Авваллари Бадиий фонд қошида кўчма кўргазмалар бўлар эди. Жиҳозланган машинада асарлар вилоятларга олиб борилиб, кўргазмалар қилинарди, ёшлар кўрар эди.  Бу ҳам бадиий тарбия эди. Ҳозир дирекциянинг номи бор. У Тошкентнинг бир-иккита залида кўргазма қилади. Лекин вилоятларда кўргазма ташкил қилинганини эшитмадим. Бадиий кўргазмалар дирекциясига, музейларга, фондларга асарни тўплаш, сотиб олиш анча сусайган. Ҳар бир рассомнинг ўзига хос даврлари бўлади. Ўсиш жараёни бўлади. Ижодкор одамнинг дунёқараши, тафаккури ҳам йил сайин ўзгаради. Санъатшуносларнинг овози ҳам анча пасайиб кетди, муҳокамалар жуда кам бўляпти. Яқинда Бадиий академия кўргазмалар залида 100 та асарим билан катта кўргазма қилдим. Кўпчилик табриклади. Аммо, табрикловчиларни боғлайдиган бир сўзи борки, гоҳида хафа бўлиб кетасан: чиройли ўтди, яхши чиқишлар бўлди, табриклайман, тамом. Шу гаплар билан кифояланади. Кўргазмага бориб нимани кўрдинг? Сенга қандай таъсир қилди? 

Кўргазмадан қайтиб келганимдан сўнг, асарларимни ёйиб, ўзим ўз асарларимга баҳо бериб, хафа бўлиб ўтирдим. Ҳар бир асар олдида тўхтаб, асарнинг моҳияти, унинг пластик ечими, рамзлар, ранглар мутаносиблиги хусусида ўйладим. Ишонмайсиз, ўзим яратган асарларнинг моҳиятини янгидан очдим. Ҳар бир суратга чуқурроқ назар ташлаб, барча унсурларини тош-тарозига жойлаб ўйладим, ўқидим ва охир-оқибат руҳий қанот ҳосил қилдим. 

Рассом ҳам ижодкор одам. У ҳам муносабат кутади. Чин санъаткор илиқ гап эшитса ёки Ван Гог каби музейда битта асарини кўрса, ўзини бахтли ҳис қилади. Биласиз, Ван Гог жудаям қийинчиликда ҳаёт кечирган. Агар укаси Вио Гог акасининг битта асарини асраб, музейга сотмаганида эҳтимол, дунё шундай улуғ рассомдан бебаҳра қолар эди. Бу воқеа ҳам аслида катта сабоқ. 

Энди яна бир воқеани айтиб берай. Бундан 35 йил олдин Абдулла Қодирийнинг юбилейи арафасида мен Қодирийнинг уйига бориб, адибнинг ўғли Ҳабибулло Қодирий билан икки йил давомида Абдулла Қодирий ижоди билан боғлиқ туркум асарлар яратдим. Ўша пайтда адибнинг уй-музейи очилади, дейишган эди. Афсуски, очилмади. Абдулла Қодирийнинг ўзи қурган пешайвонли уй  таъмирлаб қўйилди, холос. 40-50 та асарнинг ҳаммасини сақлаб қўйдим. Вақт келади, ўзбекнинг даҳо адиби Қодирийга уй-музей очилади, дедим ичимда. Адашмабман.   

Вақти-соати келди. Президентимизнинг қарорлари асосида 2019 йил декабрь санасида ҳам иккита уй-музейи, ҳам мемориал музей очилди. Мемориал музейдаги асарларнинг 90 фоизи мен тишимнинг ковагида сақлаб келган асарларим эди.

– Баъзилар сунъий интеллект ривожланса, рассомларга иш қолмайди, дейишади, Сизнинг фикрингиз қандай?

– Эътибор берган бўлсангиз, мен боя табиатдан тўғридан-тўғри кўчириш бу санъат эмас, деган гапни айтдим. Бу жуда жиддий гап. Чизилган ҳар суратни тасвирий санъат асари деб бўлмайди. Сунъий интеллект ҳам тўғридан-тўғри борлиқни ифода этиши мумкин. Қанақадир программага солинса, бўрттириб кўрсатади. Лекин у ижодкор қалбида садо бераётган  оҳангларини икки дунёда ифодалай олмайди. Мен устоз Чингиз Ахмаров ишлаётганида, қўллари титраётганини кўрганман. Титраганда томирида оқаётган қоннинг титроғи ҳам сезилиб турарди. Рассомнинг сезгисини ҳеч ким ўхшатиб беролмайди. Айнан кўчириб бериши мумкин. Аммо, юрак гупиллаши ва қўл қалтирашини ҳеч қандай техника ифода этолмайди. Такрор айтаман, айнан кўчириб бериш мумкиндир фотога ўхшаб. Лекин қалб кўрини ифода этолмайди. Тасвирий санъатда ижодкорнинг қалб туғёнлари худди ғижжак оҳангидек ноёб чизгилар акс этиб туриши керак. Буни англаш учун эса инсон сезгилари тарбияланган бўлмоғи лозим, албатта.  Тасвирий санъатда кўчириш - одамни калака қилиш. Калака бўлмаслик учун инсон чин ва кўчирма асар ўртасидаги фарқни ҳам англамоғи лозим. Тасвирий санъатни ҳеч қачон суньий интеллект эгаллаб ололмайди.

– Энди таълим ҳақида гаплашсак. Аёнки, санъат инсонни тарбиялайди. Сифатли таълим – тарбиядан бошланади. Ёшларни тарбиясида санъатнинг ўрни катта. Қандай қилиб ёшларни тасвирий санъатга жалб қилиш ва санъат орқали тарбиялашни кучайтириш мумкин?

– Тасвирий санъатни англаш учун авваломбор табиатни тушуниш керак. Институтни битириб, рассом бўлиш ҳам мумкин, кўргазмаларда қатнашиш ҳам мумкин. Лекин туйғулар расмларнинг қонига сингдирилмаса, у рассом – эмас. 

 Тасвирий санъат ёки мусиқани чегаралаш бу хурофат белгисидир. Тасвирий санъат негизида шартлилик ётса, у яшашга, ривожланишига хақли. Миниатюра шартлилик асосида дунёга келган. 

Шундай рассомлар борки, бор куч-қудратини бир умр ижодга бағишлайди. Улар бахтни ҳам, ғамни ҳам, тушкунликни ҳам, ҳайрат ва шодликни ҳам ижодда кўрадилар. 

Ёшларга мактабдаги тўгаракларда, сўнг институтда тасвирий санъат тушунчасининг моҳиятини англаш, қадимий даврлардан тортиб, XX-XXI асргача бўлиб ўтган жараённи ўрганиш, тасвирий санъатда нималар йўқотилдию, нималарга эришилгани, оқимлар қандай пайдо бўлгани ҳақида тушунчалар бериш керак. Мисол учун, Пикассо тасвирий санъатнинг шаклийлик мазмунини кубизм орқали қайтаришга ҳаракат қилди, йўқолган шакл моҳиятини қайтарди. XIX аср охирида рус рассомлари ғоя учун курашишди. Тасвирий санъат жони ва қони бўлган пластика йўқолиб қолди. Пластикани Пикассо бошлиқ инқилобчилар қайтариб беришга харакат қилишди. Биз ўша давр мевасидан озиқланиб келяпмиз. Шулар ҳақида ёшлар билан суҳбат бўлиши керак.

Ёшларнинг тарбиясида санъатнинг ўрни катта. Ҳозир тўгараклар бор, пуллик мактаблар бор, Аввалгидан юз чандон яхши имкониятлар бор. Менинг назаримда энди ҳаммаси ота-оналарга, муаллимларга боғлиқ. 

– Мактаб ўқувчиларига замондош рассомларимизни кўпроқ танитиш учун нима қилиш керак?

– Биринчидан, ўқитувчилар ўз ишининг устаси бўлиши керак. Бизнинг давримизда ҳар бир мактабда буюк рассомларнинг расмлари деворга илиб қўйилар эди. Шишкиндан бошлаб Жалоловгача мактаб деворида турсин. Болалар ҳар куни кўрсин, фикрласин. 

Мен қирқ йил Камолиддин Беҳзод номидаги институтда дарс бердим. Мунтазам равишда санъаткорлар, меъморлар ва ёзувчи-шоирлар билан учрашувлар ташкил қилар эдим. Машҳур илм соҳибларини чақирар эдим. Мақсадим қуруқ маърузабозлик эмас, ёшларни ижод дея аталмиш оҳанрабога ошно қилиш эди.  Орзуимга қанча эришдим ёки эришмадим, буни билмайман. Аммо, бир нарса аёнки, муаллим санъатни тушунса, севса, билганларини ёшлар қалбига сингдирса, меҳнати зое кетмайди. Бугун Ватанга ватанпарварлар керак. Ватанпарварларни ота-оналар, муаллимлар тарбиялайди. 

– Японлар болага тарбияни, аҳлоқни чақалоқлигидан 14 ёш оралиғида бериб бўлар экан. Ундан кейин фуқаролар бир-бирини тарбиялашар экан. Бунга сиз нима дейсиз?

<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/8b2Pnu2G3Sk" title="O‘zbekiston xalq rassomi Alisher Mirzayev bilan suhbat (2-qism)" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

– Тарбия бир йил ёки ўн йиллик жараён эмас. Тарбия бутун инсон умрини қамраб олади. Уйдаги муҳит, кўча, маҳалла, иш, жамоа – ҳаммасида тарбия бор. Лекин, яна бир таъсир омили мавжуд. Масалан, қариндошлари савдогар ёки тадбиркор бўлса, кишини албатта ўша томонга тортиб кетади. Олим, физик, врач бўлса, илм йўлидан боради. Болага ўқишдан ташқари дўстлардан хабар олиш, ота-она дуосига сазовор бўлиш, илтифот кўрсатиш кабиларни ҳам ўргатиш зарур. Дастурхон атрофида ҳам ота-боболари ҳақида, уларнинг жасорати ҳақида гапириб бериш керак. Шундагина фарзандларимиз она юртни юракдан севиб ардоқлайдиган, ижодий куч-қудратини ўзи танлаган соҳага бағишлаган бўлади. Бахтини ҳам, ҳайрат ва шодлигини ҳам юртига, Ватанига бағишлайдиган авлод бўлиб камол топади.

– Қизиқарли ва мазмунли суҳбат учун ташакккур!

Мунира РАМАЗОНОВА,

Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, 

журналист ва санъатшунос.УзА

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон халқ рассоми Алишер Мирзаев билан суҳбат