Бу ҳақда Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг ахборот хизмати хабар берди. Унда таъкидланишича, Ўзбекистон Вена конвенциясига қўшилиш учун зарур ҳужжатни расман топширди. Бу қадам мамлакатнинг ядровий соҳадаги халқаро ҳамкорлигини мустаҳкамлашда муҳим аҳамиятга эга.

Шу муносабат билан Венада ташкил этилган тадбирда Ўзбекистон Республикасининг Австриядаги элчихонаси масъуллари ва Халқаро атом энергияси агентлиги (МАГАТЭ) бош директори Рафаэл Гросси иштирок этди.

Учрашувда Ўзбекистон томони МАГАТЭ бош директори Рафаэл Гроссига Ядровий зарар учун фуқаролик жавобгарлиги тўғрисидаги Вена конвенциясига қўшилиш ҳақидаги ҳужжатни расман топширди. Бу қадам мамлакатимизнинг ядровий соҳада халқаро стандартлар ва қоидаларга мувофиқ фаолият олиб боришдаги устувор йўналишларидан бири ҳисобланади.

МАГАТЭ бош директори ўз нутқида Ўзбекистоннинг қисқа муддат ичида ядровий соҳадаги тўртта асосий халқаро конвенцияга қўшилганини алоҳида қайд этди ва мамлакатимизга халқаро ҳамкорликдаги фаол саъй-ҳаракатлари учун миннатдорлик билдирди.

Қайд этиш керакки, Вена конвенциясига қўшилиш Ўзбекистон учун қатор муҳим имконият ва афзалликларни таъминлайди. Улар орасида ядровий энергиядан хавфсиз ва самарали фойдаланиш, ядровий зарар ва техник авариялардан келиб чиқадиган иқтисодий ва ҳуқуқий муаммоларни халқаро стандартлар асосида ҳал қилиш, шунингдек, ядровий инфратузилмаларнинг халқаро миқёсда ишончлилигини ошириш каби жиҳатлар алоҳида аҳамиятга эга.

Шу билан бирга, Ўзбекистон халқаро майдонда ядровий хавфсизлик ва жавобгарлик соҳасида ишончли ҳамкор сифатида тан олинади. Бу эса мамлакатимизга халқаро инвестициялар ва технологик лойиҳаларни амалга оширишда қўшимча афзалликлар яратади, ядровий энергия соҳасида хавфсизлик ва шаффофликни таъминлайди.

Мазкур қадам мамлакатнинг ядровий энергия соҳасидаги сиёсатини халқаро стандартлар асосида мустаҳкамлайди ва аҳоли ҳамда атроф-муҳитни муҳофаза қилишдаги қонунчилик базасини янада такомиллаштириш имконини беради.

Н.Зиёдуллаева, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон Вена конвенциясига қўшилиш учун ҳужжатни расман топширди