French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон ва Япония “ақлли шаҳар” лойиҳалари бўйича ҳамкорлик қилади

Ўзбекистон ва Япония стратегик ҳамкорлик доирасида “ақлли шаҳар” лойиҳаларини ривожлантириш ва амалга оширишга алоҳида эътибор қаратмоқда. Бу ҳамкорлик нафақат шаҳар инфратузилмасини модернизация қилиш билан чекланиб қолмай, балки замонавий технологиялар асосида аҳоли ҳаётининг сифатини яхшилашга ҳам қаратилган.

Инновацион ривожланиш агентлиги ва Япония Ер, инфратузилма, транспорт ва туризм вазирлиги  масъуллари ўртасида ўтказилган учрашувда шу ҳақда сўз борди.

Мулоқотда мамлакатимизда жорий этилиши мумкин бўлган “ақлли шаҳар” тизимлари бўйича лойиҳаларни шакллантириш ва Япония томонига тақдим этиш масалалари муҳокама қилинди.

Музокаралар давомида илм-фан ва инновациялар соҳасидаги ҳамкорлик натижалари ҳамда истиқболдаги режалар таҳлил қилинди. Япония вакиллари шаҳар муҳитини бошқаришнинг энг илғор технологиялари, ахборот-коммуникация тизимлари ва автоматлаштирилган хизматларни жорий қилиш бўйича батафсил маълумотлар тақдим этди.

Агентлик ахборот хизматига кўра, мазкур ҳамкорлик Ўзбекистонда шаҳарларнинг рақамли трансформацияси, транспорт инфратузилмаси самарадорлигини ошириш ва аҳоли учун қулай, экологик жиҳатдан тоза муҳит яратиш имкониятларини кенгайтиради.  

Н.Зиёдуллаева,  

ЎзА