Туркманистоннинг Аваза шаҳрида бўлиб ўтаётган БМТнинг денгизга чиқиш имконияти бўлмаган ривожланаётган мамлакатлар бўйича конференцияси доирасида Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Акбар Тошқулов қатор муҳим учрашувларда қатнашди.

A.Tошқулов форумдаги чиқишида фуқаролик жамиятининг ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлардаги ўрни, минтақавий интеграция вa иқлим барқарорлигига эришишдаги аҳамияти, шунингдек, фуқаролик ташаббуслари орқали тизимли муаммоларни ҳал қилиш зарурлигини таъкидлади.

Фуқаролик жамияти бу шунчаки ҳамкор эмас, балки давлат вa халқ ўртасидаги кўприк экани қайд этилди. Айнан фуқаролик ташаббуслари тизимли муаммолар ҳақида биринчи бўлиб бонг уради, инновацияларни илгари суради вa давлатларни инсон эҳтиёжларига яқинлаштиришга ёрдам беради. Ўзбекистонда бундай ташаббусларни амалга ошириш учун барча зарур шарт-шароитлар яратилган.

Туркманистон адлия вазири Мереттаган Таганов билан учрашувда 2022 йилда қабул қилинган ҳамкорлик дастурининг муваффақиятли якунлангани қайд этилди.

Янги дастур лойиҳаси доирасида ҳамкорликни кучайтиришга келишиб олинди. Адлия тизимини рақамлаштириш, сунъий интеллект технологияларини жорий қилиш, адвокатура вa медиация ривожи, юридик кадрлар тайёрлаш борасида тажриба алмашилади.

 Учрашувда, шунингдек, Марказий Осиё вa бошқа ривожланган давлатларнинг адлия органлари билан кўп томонлама ҳамкорликни кенгайтириш масалалари ҳам муҳокама қилинди. 

Н.Абдураимова,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон ва Туркманистон адлия вазирликлари ўзаро тажриба алмашишда давом этади