Иқтисодиёт ва молия вазирлигида Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги (ТİКА)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбарияти билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда томонлар ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш, жумладан, олти устувор йўналиш бўйича маҳаллий корхоналар вакилларини Туркия стандартлари асосида малакасини оширишга қаратилган ўқув-тренинглар ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди. Шу билан бирга, ТİКА грантларини жалб қилган ҳолда бошқа салоҳиятли йўналишларда кенг қамровли ҳамкорликни амалга ошириш бўйича аниқ таклифлар ўртага қўйилди ва кейинги қадамлар белгилаб олинди.

Муҳокамаларда энергия самарадорлигини ошириш, урбанизация жараёнларини қўллаб-қувватлаш, сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, хизматлар соҳасини ривожлантириш ва бошқа йўналишларда ҳамкорлик истиқболлари алоҳида қайд этилди.

Вазирлик ахборот хизматига кўра,  ТİКА - Туркия Республикасининг расмий ривожланиш ҳамкорлиги агентлиги бўлиб, 1992 йилда ташкил этилган. Бугунги кунда ТİКА 60 дан ортиқ давлатда 60 дан зиёд координация офисларига эга. Агентликнинг асосий мақсади Туркия ва ҳамкор мамлакатлар ўртасида иқтисодий, маданий, таълим, соғлиқни сақлаш ва техник ҳамкорлик соҳаларида лойиҳалар амалга оширишдир.

Учрашувда 2025 йилда Тошкент ва Анқара шаҳарларида вазирлик ва унинг тизимидаги ташкилотлар ходимлари учун ТİКА ҳамкорлигида қатор малака ошириш ва ўқув дастурлари ташкил этилаётгани ҳам мамнуният билан қайд этилди.

Учрашув якунида томонлар ўзаро ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш, муҳокама қилинган лойиҳа ва ташаббусларни амалга оширишни жадаллаштириш бўйича чора-тадбирларни самарали ва тизимли давом эттиришга келишиб олди.

Н. Зиёдуллаева тайёрлади, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон ва Туркия ўзаро ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантиради