
Праламентлараро Иттифоқнинг 150-ассамблеяси муносабати билан юртимизга келган Швеция Қироллиги парламенти (Риксдаг)нинг вице-спикери Юлия Кронлид Олий Мажлис Сенатига ташриф буюрди.
Сенат Раиси Танзила Норбоева билан учрашувда икки давлат ўртасидаги парламентлараро муносабатларни ривожлантириш ва ҳамкорликнинг янги йўналишларини белгилаш масалалари кўриб чиқилди.

Шунингдек, парламентлараро муносабатларни ривожлантириш учун ўзаро ташрифларни янада фаоллаштириш, қонун ижодкорлиги соҳасида тажриба алмашиш ва парламент қўмиталари ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича фикр юритилди.
Учрашув якунида икки мамлакат парламент қўмиталари ҳамда маҳаллий кенгашлар ўртасида мулоқотни такомиллаштиришга келишиб олинди.
Н.Абдураимова, ЎзА