Тошкентда Ўзбекистон Республикаси ва Саудия Арабистони Подшоҳлиги ўртасидаги Ҳукуматлараро комиссиянинг 7-йиғилиши ҳамда икки давлат Тадбиркорлар кенгашининг 6-йиғилиши бўлиб ўтди. Мамлакатимиз Бош вазири ўринбосари Жамшид Хўжаев ва Саудия инвестициялар вазири Холид Ал-Фалиҳ ҳамраислигида ўтган мазкур тадбирларда икки томон давлат идоралари ва ишбилармон доираларининг 70 дан зиёд вакили, жумладан "Acwa Power", "Al Muhaidib Group", "Vision Invest", "Al Arkkan", "Data Volt", "Riyadh Cables", "Saudi Tabreed", "AlBawani Holding", "Miahona" синагри йирик компаниялар масъуллари қатнашди.

Музокаралар якунида энергетика ва қайта тикланувчи энергия манбалари, туризм, транспорт ва логистика, ахборот технологиялари, инфратузилмавий қурилиш, уй-жой-коммунал ва сув хўжалиги соҳаларида жами 10 та икки томонлама ҳужжат ва лойиҳа имзоланди.

Маълумот ўрнида айтиш жоиз, ўтган йил 142,4 миллион долларга етган ўзаро савдо миқдори 2025 йилнинг январь-август ойларида 111,5 миллион долларни ташкил қилди. Ҳозир юртимизда Саудия капитали иштирокида 27 та корхона фаолият юритмоқда, жами 27,2 миллиард долларлик 56 та сармоявий лойиҳа амалга оширилмоқда. Жорий йилнинг ўзида мазкур ҳамкорлик доирасида 900 миллион доллар ўзлаштирилган.

Г.Сатторова, ЎзА

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон ва Саудия ўртасида яна 10 та ҳужжат имзоланди