IT соҳаси кундан-кунга ривожланиш, ўсишни талаб қилади. Бунда албатта, ривожланган давлатларнинг рақамли технологиялар, инновациялар ва телекоммуникация соҳаларидаги ўзаро ҳамкорлиги жуда зарур.

Қозоғистон Республикаси Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазири Жаслан Мадиев бошчилигидаги делегациянинг Рақамли технологиялар вазирлиги ва IT Park Ўзбекистонга ташрифи ҳам ҳамкорлик масалаларини юқори босқичга олиб чиқади. 

Ташриф доирасида рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов ҳамда Қозоғистон делегацияси ўртасида расмий учрашув бўлиб ўтди. Унда икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш, мавжуд муаммоларни бартараф этиш ҳамда янги ташаббусларни амалга ошириш масалалари юзасидан фикр алмашилди. 

Учрашувда хусусан, трансчегаравий телекоммуникация хизматларини янада такомиллаштириш, Ўзбекистон ва Қозоғистон IT компаниялари хизматларини биргаликда жаҳон бозорига кенг миқёсда олиб чиқиш, хизматлар экспортини ошириш ва икки мамлакат технопарклари ўртасида самарали ҳамкорликни янада кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди. 

Шунингдек, инкубация ва акселерация дастурларига қўшма лойиҳаларни киритиш бўйича аниқ таклифлар билдирилди. Қозоғистонлик стартаплар учун янги имкониятлар яратиш, инвестицияларни жалб этиш ва уларни халқаро платформаларга олиб чиқиш борасида ҳам ҳамкорлик йўналишлари белгилаб олинди. 

Томонлар Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида рақамли технологиялар, инновациялар ва телекоммуникация соҳаларидаги ўзаро ҳамкорликни янада чуқурлаштиришга тайёр эканликларини билдириб, бу йўналишда изчил ишлар давом эттирилишини таъкидлади.

Нигора Раҳмонова, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида IT соҳасида ҳамкорлик кенгаяди