Бир гуруҳ медиа вакиллари Озарбайжоннинг Боку шаҳридамиз.

Сафар доирасида қатор учрашувлар ва тадбирлар режалаштирилган бўлиб, бугун Боку Давлат университетида “Рақамли трансформация ва медиа” мавзусидаги II Озарбайжон – Ўзбекистон медиа форум олди тадбирларида иштирок этдик.

Учрашувда журналистика факультети декани Вугар Алиев сўзга чиқиб, икки мамлакат ўртасидаги алоқалар барча соҳалар қатори матбуот ва медиа йўналишида ҳам юқори даражада эканини таъкидлади. Шунингдек, умумий тарих, тил ва маданиятга эга қардош халқлар оммавий ахборот воситалари соҳасида қўшма лойиҳаларни амалга ошириши муҳимлигини қайд этди.

Тадбир чоғида журналистика факультетининг кадрлар тайёрлаш йўналишидаги фаолияти билан ҳам танишдик. Университетнинг халқаро алоқалар бўлими бошлиғи Рауф Ҳасанов таълим ва илмий фаолият, шунингдек, халқаро ҳамкорлик йўналишлари ҳақида маълумот берди.

Таъкидланганидек, сўнгги йилларда Боку Давлат университети Ўзбекистоннинг қатор олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни изчил равишда кучайтириб келмоқда. Шартномалар имзоланган, талабалар ва ўқитувчилар алмашинуви дастурлари йўлга қўйилган.

Ўзбекистоннинг ўнлаб нуфузли олий ўқув юртлари билан имзоланган ҳамкорлик шартномалари ва меморандумлар доирасида қўшма илмий тадқиқотлар, конференциялар ва семинарлар ташкил этилмоқда, талабалар ҳамда профессор-ўқитувчилар алмашинуви амалга оширилмоқда.

Хусусан, Бухоро давлат университети, Тошкент давлат педагогика университети, Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети, шунингдек, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети билан ҳамкорлик йўлга қўйилган. Шу билан бирга, қатор йўналишларда қўшма таълим дастурлари ва икки дипломли лойиҳаларни амалга ошириш бўйича келишувлар имзоланган.

Боку Давлат университети раҳбарияти таъкидлаганидек, Ўзбекистон билан ҳамкорлик нафақат таълим соҳасида, балки илм-фан, маданият ва талабалар ҳаётини бойитишда ҳам муҳим аҳамиятга эга. Бу эса, ўз навбатида, икки қардош мамлакат ўртасидаги муносабатларни янада мустаҳкамлайди.

Шаҳноза Маматуропова,

ЎзА

Озарбайжон, Боку шаҳри

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон ва Озарбайжон: таълим соҳасида изчил ҳамкорлик йўлга қўйилган