Бухорода “Ўзбекистон – Озарбайжон алоқалари фото ҳужжатларда” китоб-альбоми”нинг тақдимоти ва “Ўзбекистон ва Озарбайжон икки қардош халқ” мавзусидаги архив ҳужжатлари  кўргазмаси бўлиб ўтди.

Тадбир Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги “Ўзархив” агентлиги, Бухоро вилояти ҳокимлиги, Абу Али ибн Сино номидаги вилоят Ахборот-кутубхона маркази, Олий Мажлис ҳузуридаги фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди, вилоят Озарбайжон миллий маданий маркази билан ҳамкорликда ўтказилди. 

Дастлаб, Ўзбекистон ва Озарбайжон  маданиятини акс эттирувчи саҳна чиқишлар намойиш этилди. “Ўзбекистон ва Озарбайжон икки қардош халқ” мавзусидаги архив ҳужжатлари кўргазмасида Ўзбекистон Кинофотофоно ҳужжатлари миллий архиви ҳамда Озарбайжон Миллий архиви сақловида мавжуд бўлган 1930-2023 йиллар мобайнидаги даврни ўз ичига олган икки давлатнинг маданий-гуманитар муносабатларига оид 50 дан зиёд  архив фото ҳужжатлар ва уларнинг  илмий-маълумот тавсифлари тақдим этилди. Кўргазма иқтисодиёт, илм-фан, маданият соҳаларидаги ҳамкорлик, икки халқларнинг адабиёт ва санъат кунлари акс этган ҳужжатлар ташриф буюрувчиларда  алоҳида таассурот қолдирди.

Кўргазмадан сўнг “Ўзбекистон-Озарбайжон алоқалари фото ҳужжатларда” китоб-альбоми” тақдимоти ўтказилди. Тадбирни “Ўзархив” агентлиги директори Улуғбек Юсупов очиб берди. Тадбирда Озарбайжон Миллий архив бошқармаси бошлиғи Расулов Аскер Одил ўғли, тарихчи олим Роберт Алмеев, Бухоро техника университети доценти, сиёсий фанлар номзоди Феруз Бафоев сўзга чиқди. 

“Ўзбекистон – Озарбайжон алоқалари архив фото ҳужжатларида” китоб-альбоми”га Ўзбекистон Кинофотофоно ҳужжатлари миллий архиви ҳамда Озарбайжон Миллий архиви сақловида мавжуд бўлган 1930-2023 йиллар мобайнидаги даврни ўз ичига олган икки давлатнинг маданий-гуманитар муносабатларига оид 250 га яқин  архив фото ҳужжатлар ва уларнинг  илмий-маълумот тавсифлари киритилган.

Ўтган давр мобайнида икки давлатлар архивларида сақланаётган архив фото ҳужжатлар асосида “Ўзбекистон – Озарбайжон алоқалари фото ҳужжатларда” китоб-альбоми” тайёрланди. Анқара шаҳрида 2025 йил 29 январда икки давлат ташқи ишлар вазирлари томонидан “Ўзбекистон Республикаси билан Озарбайжон Республикаси ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганлигининг 30 йиллигини нишонлаш бўйича Комплекс тадбирлар дастури” имзоланди. Айнан шу дастурда мазкур китобнинг тақдимоти Бухоро ва Боку шаҳарларида 2025 йилда ўтказилиши белгиланди.

[gallery-23003]

Китоб-альбомларнинг катта бир қисми Озарбайжон Республикаси Миллий архивига топширилди.

Тадбирлар доирасида Озарбайжон Республикаси Миллий архив бошқармаси Бошқарма раиси Аскер Расулов бошчилигидаги делегация Бухоро шаҳридаги ННТ ва Дўстлик уйида жойлашган Озарбайжон миллий-маданий маркази Бухоро вилояти бўлимига ҳамда Бухоро вилояти давлат архивига ташриф буюрди.

– Вилоятда икки мингдан ортиқ Озарбайжон миллатига мансуб аҳоли яшайди, – дейди Озарбайжон миллий-маданий маркази вилоят бўлими раҳбари Марал Мамедова. – Биз мана шу заминда яшаётганимиздан бахтиёрмиз. Бизга барча шароитлар яратиб берилган. Ўзбекистонни ўзимизнинг она Ватанимиз деб биламиз. Дарҳақиқат, Ўзбекистон ва Озарбайжон икки қардош халқдир. 

Меҳмонлар Бухоро шаҳридаги маданий мерос объектларида ҳам бўлди. Кўҳна ва боқий Бухоронинг тарихий обидалари ва қадамжоларини зиёрат қилди.

<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/SAMMIElvIko" title="O‘zbekiston va Ozarbayjon ikki qardosh xalqdir" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Зариф Комилов, Тоҳиржон Истатов (сурат,видео), ЎзА мухбирлари.

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон ва Озарбайжон икки қардош халқдир (+видео)