Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари - иқтисодият ва молия вазири Жамшид Қўчқоров ҳамда Жаҳон банкининг операциялар бўйича бошқарувчи директори Анна Берде бошчилигидаги делегация аъзолари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Мулоқот чоғида томонлар жаҳон иқтисодиётидаги сўнгги тенденциялар, мамлакат иқтисодий ўсишининг барқарорлиги ва унга таъсир этувчи омиллар, шу жумладан, сунъий интеллектдан самарали фойдаланиш, янги иш ўринларини яратиш, замонавий технологияларни жалб қилиш ва халқаро савдода Жаҳон савдо ташкилотининг ўрни ҳақида атрофлича фикр алмашди. 

Айниқса, инфратузилма, соғлиқни сақлаш, туризм, қишлоқ хўжалиги ва саноат соҳаларида сифатли иш ўринларини яратиш устувор вазифалардан бири эканлиги алоҳида қайд этилди.  Шунингдек, Ўзбекистонда олиб борилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш, бюджет сиёсати самарадорлигини ошириш, инфляция даражасини мақсадли кўрсаткичларда ушлаб туриш,  давлат корхоналарини трансформация қилиш, яшил ва барқарор иссиқлик тизимини шакллантириш ҳамда транспорт-логистика тизимини ривожлантириш каби йўналишлар ҳам муҳокама марказида бўлди.  

Жаҳон банки вакиллари Ўзбекистонда макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш ва иқтисодий ўсиш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирларга юқори баҳо берди.  Учрашув якунларига кўра, томонлар ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, юқорида тилга олинган соҳаларда фикр ва тажриба алмашувини кенгайтириш ҳамда умумий мақсадларга эришиш учун тизимли ва самарали ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олди.

Н.Зиёдуллаева, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон ва Жаҳон банки ўртасидаги ҳамкорлик янги босқичга кўтарилмоқда