Айниқса, бу жараёнда нефть-газ тармоғида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, замонавий технологияларни жорий этиш ва ишлаб чиқариш қувватларини ошириш борасида томонлар ўртасида амалий муносабатлар кенгаймоқда.

Шу мақсадда “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти ва Хитойнинг “China National Petroleum Corporation” (CNPC) раҳбарияти ўртасида музокаралар бўлиб ўтди. 

Суҳбат асносида углеводород ресурсларини қидириш, қазиб чиқариш ва транспортировка қилиш йўналишларида ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, нефть-газ тармоғига инновацион ечимлар ва илғор технологик усулларни жалб этиш орқали қўшма лойиҳалар самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар кўриб чиқилди. 

Учрашув доирасида мавжуд қўшма корхоналар фаолияти таҳлил қилиниб, уларни ривожлантириш бўйича истиқболли ёндашувлар билдирилди. Хусусан, “New Silk Road Oil and Gas” ва “Asia Trans Gas” қўшма корхоналари вакиллари ҳам амалий натижалар ва янги ташаббуслар ҳақида маълумот тақдим этди. Ушбу лойиҳаларнинг амалга оширилиши икки давлат иқтисодий алоқаларига қўшимча рағбат ва янги имкониятлар яратаётгани таъкидланди. 

Музокаралар якунида томонлар ҳамкорликни янада чуқурлаштириш, стратегик йўналишларда ҳамкорлик дастурини кенгайтириш ва келгуси истиқбол лойиҳаларни биргаликда амалга оширишга тайёр эканликларини билдирди. 

Жамият ахборот хизматига кўра, энергетика соҳасида барқарор ҳамкорликни таъминлаш икки мамлакат иқтисодий манфаатларига хизмат қилади. 

Н.Зиёдуллаева,

ЎзА

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон ва Хитой ўртасида энергетика соҳасидаги стратегик ҳамкорлик изчил ривожланиб бормоқда