Олий Мажлис Сенатига Хитой Халқ Республикаси Миллий аудит бошқармаси бошлиғи Хоу Каи ташриф буюрди.

Сенат Раиси Танзила Норбоева билан учрашувда давлат бюджетини шакллантириш ва унинг самарали сарфланишида ҳисоб палатаси тизими ҳамда парламентнинг ўзаро ҳамкорлигининг муҳим аҳамияти ҳақида гап борди.

Мазкур соҳада Хитой билан ўзаро тажриба алмашиш, кадрлар малакасини ошириш ва бу борадаги қонунчилик тизимини такомиллаштириш юзасидан фикр алмашилди.

Шунингдек, бюджетни шакллантириш, жумладан, савдо-иқтисодий, қишлоқ хўжалиги, таълим, соғлиқни сақлаш ҳамда хотин-қизлар тадбиркорлигини ривожлантириш йўналишларида гендер ёндашувнинг муҳим аҳамияти муҳокама қилинди.

Ҳудудлараро мулоқотларнинг ривожланиб бораётганини инобатга олиниб, маҳаллий бюджетлар дастурини шакллантиришда парламент назоратини кучайтиришга доир лойиҳаларни йўлга қўйишга келишиб олинди.

Н.Абдураимова, ЎзА

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон ва Хитой: маҳаллий бюджетлар дастури билан боғлиқ лойиҳалар йўлга қўйилади