Сўнгги йилларда Ўзбекистонда фармацевтика тармоғини ривожлантириш давлат сиёсатида муҳим ўрин эгалламоқда. Яратилаётган қулай инвестицион муҳит, солиқ ва божхона имтиёзлари, шунингдек кластер асосида шакллантирилаётган замонавий ишлаб чиқариш қувватлари фармацевтика саноатини ривожлантиришда муҳим омиллар сифатида намоён бўлмоқда. Халқаро ҳамкорлик ва технологиялар трансфери орқали маҳаллий ишлаб чиқариш салоҳиятини оширишга қаратилган саъй-ҳаракатлар янги босқичга ўтмоқда.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги матбуот хизматининг маълум қилишича соҳа мутасаддиларининг Хитой Халқ Республикасига амалга оширган хизмат сафари доирасида бир қатор муҳим бизнес-форумлар ва учрашувлар ўтказилди. 

Ҳонгконгдаги Ўзбекистон –Хитой бизнес-форумида агентлик директори Абдулла Азизов иштирок этиб, Ўзбекистон фармацевтика соҳасидаги инвестициявий имкониятлар, шунингдек кластерлар асосида ривожланаётган ишлаб чиқариш қувватлари ҳақида атрофлича тақдимот қилди. Хитойнинг “Lee’s Pharmaceutical” ва “Zhaoke Ophthalmology” каби етакчи компаниялари раҳбарлари билан музокаралар олиб борди. Музокараларда икки томонлама инвестициявий ҳамкорлик, илғор технологияларни трансфер қилиш ва Ўзбекистонда инновацион фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқариш масалалари муҳокама этилди.

Пекинда давом этган хизмат сафарида агентлик делегацияси Хитой Савдо палатаси ва “China Resources Pharmaceutical Group” раҳбарияти билан учрашди. Икки мамлакат ўртасидаги савдо-инвестициявий алоқалар ва фармацевтика соҳасидаги ҳамкорлик имкониятлари муҳокама қилинди. Ўзбекистондаги “Tashkent Pharma Park” лойиҳаси, солиқ ва божхона имтиёзлари, маҳаллийлаштириш бўйича таклифлар алоҳида эътироф этилди. 

Шунингдек, “UnicornShell” (UnicornCaps) компанияси раҳбарлари билан ҳам мулоқот ўтказилди. Бу учрашувда ҳамкорликни янада кенгайтириш йўналишлари муҳокама қилинди.

Хитойдаги яна бир муҳим манзил – Тяньцзинь шаҳридаги фан ва технология университети илмий-технологик парки ва “Tianjin International Joint Academy of Biomedicine” муассасалари бўлди. Бу ерда илмий-техник ривожланиш, стартапларни қўллаб-қувватлаш, инновацион биофармацевтик лойиҳаларни амалга ошириш ва илмий ҳамкорлик масалалари муҳокама этилди. 

Инновацион вакциналар ишлаб чиқишга ихтисослашган “CanSino Biologics” компанияси ва “Guoju Medical Technology Co., Ltd.” каби йирик тижорат ва илмий ташкилотлар билан ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилди. Бу учрашувларда Ўзбекистонда маҳаллий ишлаб чиқаришни ташкил этиш, сармоя жалб қилиш ва технологиялар трансферини таъминлаш йўналишлари бўйича келишувларга эришилди.

Хитойнинг Уси шаҳрида Савдо-саноат палатаси ва Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ҳамкорлигида ташкил этилган биомедицина ва тиббий ускуналар ишлаб чиқаришга бағишланган тадбир ҳам ўзига хос тарзда ўтди. Тадбирда Ўзбекистонда яратилган инвестициявий имтиёзлар, фармацевтика саноат зоналари ва “Tashkent Pharma Park” ҳақида батафсил маълумот берилди. Хитойнинг “Welkin Industry System Engineering”, “NEST Biotechnology”, “Wuxi BioHermes”, “Wuxi Cansonic ва Chison Medical Technologies” каби етакчи компаниялари ўз технологиялари ва маҳсулотлари ҳақида маълумотлар тақдим этди. 

Мазкур тадбирда маҳсулотларни рўйхатдан ўтказиш, технологиялар трансфери ва логистика занжирлари яратиш борасида ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Хизмат сафари давомида Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги делегацияси БРИКС мамлакатларидаги махсус иқтисодий зоналар бўйича ҳамкорлик марказига ташриф буюрди.

Ўзбекистонга Хитой ишчи гуруҳининг ташрифи, фармацевтика соҳасида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ва сармояларни жалб этиш бўйича келишувларга эришилди.

Ханчжоу шаҳридаги “China Biopharma Town” биофармацевтика маркази билан танишув мобайнида илмий тадқиқотлар, клиник синовлар учун яратилган шароитлар ва ишлаб чиқариш инфратузилмаси ўрганилди. “Hangzhou Jiuyuan Gene Engineering” компаниясида “Tashkent Pharma Park” лойиҳаси тақдим этилди ва лаборатория технологиялари билан яқиндан танишилди.

Музокараларда Ўзбекистонда “semaglutide biosimilars” ишлаб чиқариш истиқболлари, стандартларни ўзаро тан олиш ва икки томонлама ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, “Zhejiang Institute for Medical Device Testing” раҳбарияти билан учрашувда Хитойнинг миллий тиббий буюмларни рўйхатдан ўтказиш тизими ва оптик технологиялар соҳасидаги тажрибаси ўрганилди. Томонлар тиббий буюмларни ишлаб чиқаришни тартибга солиш, тажриба алмашиш ва ҳамкорликни ривожлантиришга келишиб олди.

Таъкидлаш жоизки, ушбу учрашувлар икки давлат ўртасида фармацевтика соҳасидаги ҳамкорликни янги даражага кўтаришга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир. Технологиялар трансфери, ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, халқаро стандартларга мувофиқлик ва инвестициявий муҳитни янада яхшилаш соҳасидаги саъй-ҳаракатлар фармацевтика саноатининг барқарор ўсишига ва сифатли дори-дармон ҳамда тиббий ускуналар ишлаб чиқариш салоҳиятини оширишга замин яратади.

Моҳигул Қосимова, ЎзА

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон ва Хитой фармацевтика соҳасида стратегик ҳамкорликни мустаҳкамламоқда