Мамлакатимизда атом энергетикасини ривожлантириш ва халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган саъй-ҳаракатлар тобора фаоллашмоқда. Бу жараёнда "Ўзатом" агентлиги ва қатор давлатларнинг етакчи компаниялари ҳамкорлик истиқболларини кўриб чиқяпти.

"Ўзатом" агентлиги директори Азим Аҳмедхўжаев ҳамда Франциянинг Иқтисодиёт, молия, саноат ва рақамли суверенитет вазирлиги ҳузуридаги ядро масалалари бўйича минтақавий маслахатчиси Александр Горбачёв ва ушбу мамлакатнинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Уалид Фук ўртасида ўтказилган учрашувда ана шундай ҳамкорлик имкониятларига алоҳида эътибор қаратилди.

Учрашувда томонлар Франция компаниялари билан ҳамкорлик қилиш, агентлик томонидан лойиҳаларни амалга ошириш масалалари ва Ўзбекистонда атом энергетикасини ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилди.

Агентлик ахборот хизматига кўра, Ўзбекистон ва Франция ўртасида атом энергетикаси соҳаси бўйича ҳамкорлик сезиларли даражада ривожланмоқда. Шу асосда, 2025 йил июнь ойида "Ўзатом" ва Франциянинг "Assystem" компанияси ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзолаган бўлиб, унинг доирасида қўшма корхона ташкил этиш режалаштирилган.

Қўшма корхона фаолияти АЭС қурилиши лойиҳасини, Ўзбекистоннинг фуқаролик ядро дастурини ривожлантиришга қаратилган лойиҳаларни қўллаб-қувватлашни кўзда тутади.

Қайд этиш керакки, Ўзбекистон ва Франция ўртасидаги ҳамкорлик ядро энергетикаси соҳасидаги қадамларни янада мустаҳкамлайди. Бу саъй-ҳаракатлар нафақат энергетика соҳасини ривожлантириш, балки мамлакатнинг халқаро майдондаги обрўсини ошириш ва замонавий технологияларни ўзлаштиришда муҳим ҳисобланади.

Н.Зиёдуллаева тайёрлади, ЎзА

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон ва Франция ядро соҳасида ҳамкорликни кенгайтирмоқда