Футбол бўйича "CAFA Nations Cup" турнирининг “А” гуруҳида сўнгги тур баҳслари ўтказилди.
Унда Ўзбекистон миллий терма жамоаси "CAFA Nations Cup" турнирининг "А" гуруҳида Қирғиз Республикасига қарши баҳс олиб борди ва 4:0 ҳисобида зафар қучди. Шунингдек, Ўмон термаси Туркманистонни 2:1 ҳисобида енгди.
[gallery-25186]
Мазкур натижалар эвазига Ўзбекистон ва Ўмон 7 очко жамғарди ва голлар нисбатига кўра 1-2- поғонадан ўрин олди. Қирғиз Республикаси ва Туркманистон эса 1 очко билан мусобақадан чиқиб кетди.
8 сентябрь куни мусобақанинг бош соврини учун Ўзбекистон ва Эрон ўзаро баҳслашса, Ҳиндистон ҳамда Ўмон 3-ўрин учун майдонга тушади.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА