Самарқанд шаҳридаги Иқлим форуми доирасида иқлим ўзгаришига қарши курашиш ва унга мослашиш масалаларига бағишланган муҳим музокаралардан бири БМТнинг аҳоли пунктлари бўйича дастури – БМТ-Ҳабитат раҳбарияти билан ўтказилди.

Учрашувда Иқтисодиёт ва молия вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Норқулов ҳамда БМТ Бош котиби ўринбосари, БМТ-Ҳабитат ижрочи директори Анаклаудия Россбах иштирок этди. Унда томонлар долзарб масалалар юзасидан фикр алмашиб, аниқ йўналишлардаги ҳамкорлик истиқболларини белгилаб олди.

Музокара чоғида республика ҳудудларида барқарор ривожланишга эришиш, мастер-режалар ишлаб чиқиш, урбанизация жараёнларини тўғри бошқариш, шаҳар муҳитини барқарор тарзда ташкил этиш масалалари алоҳида эътибор марказида бўлди. Шунингдек, шаҳарларнинг иқлим ўзгаришига бардошли бўлиши учун амалий ечимлар муҳокама қилинди.

Унда вазирлик томонидан БМТ-Ҳабитат ташкилотининг экспертлик ва техник кўмагини миллий барқарор ривожланиш стратегияларини амалга оширишда жалб этишга қизиқиш билдирилди. БМТ-Ҳабитат вакиллари фаол ҳамкорликка тайёр эканликларини тасдиқлаб, қўшма тренинглар ва таҳлилий ёрдамни ўз ичига олган қатор ташаббусларни таклиф қилди.

Вазирлик сўровига биноан БМТ-Ҳабитат ҳудудий режалаштириш ва ривожлантириш бўйича тегишли мутахассисларни юбориш, амалий тадбирлар ва объектлар бўйича дастлабки ишларни бошлашга тайёр эканини маълум қилди.

Вазирлик ахборот хизматининг таъкидлашича, мазкур музокаралар икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш, шунингдек, глобал иқлим муаммоларини ҳал қилишда миллий ва халқаро саъй-ҳаракатларни бирлаштиришда катта аҳамиятга эга.

Н. Зиёдуллаева тайёрлади, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон ва БМТ-Ҳабитат ўртасида янги йўналишлар белгилаб олинди