Парламентлараро Иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеяси доирасида Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Норбоева БМТ Бош котиби ёрдамчиси, БМТ Тараққиёт дастурининг Европа ва МДҲ бўйича минтақавий директори Ивана Живкович билан учрашди.

Учрашувда Ўзбекистон Республикасининг БМТ, шу жумладан, унинг ихтисослашган тузилмалари, Тараққиёт дастури билан ўзаро ҳамкорлигининг долзарб масалалари, ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари юзасидан конструктив фикр алмашилди.

Томонлар Барқарор ривожланиш мақсадлари (БРМ)га эришиш, камбағалликни қисқартириш, демократик давлат бошқарувини мустаҳкамлаш, атроф - муҳитни муҳофаза қилиш,  бозор иқтисодиёти ва инклюзив сиёсатни такомиллаштириш ҳамда қишлоқ ҳудудларини ривожлантириш каби масалаларга эътибор қаратди.

БМТ Тараққиёт дастури билан қўшма лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан фикр алмашилди.

Н.Абдураимова,

Н.Ҳайдаров (сурат), ЎзА

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон ва БМТ: Барқарор ривожланиш мақсадларига қаратилган ҳамкорлик давом этади