Олий Мажлис Сенатига Беларусь Республикасининг Ўзбекистондаги элчиси А.Огородников ташриф буюрди.

Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси раиси ўринбосари О.Маматкаримов билан учрашувда икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва туризм соҳаларидаги ҳамкорлик муҳокама қилинди.  

Икки мамлакат ўртасидаги йиллик савдо айланмаси 600 миллион АҚШ долларидан ошгани таъкидланди.

Беларусь элчиси Минскда ўтказилган биринчи Беларусь -Ўзбекистон туристик форуми ҳақида маълумот бериб, жорий йилда Тошкентда иккинчи форум ўтказилиши режалаштирилганини қайд этди. Шунингдек, шу йилнинг 20-21 август кунлари Витебск шаҳрида учинчи Беларусь - Ўзбекистон аёллар форуми бўлиб ўтиши маълум қилинди.

Учрашувда 5-9 апрель кунлари Тошкентда Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеяси ўтказилиши ва унда 190 га яқин давлатдан 2 мингга яқин парламент аъзолари иштирок этиши муҳокама қилинди. Беларусь делегацияси мазкур тадбирда юқори даражада қатнашиши маълум қилинди.  

Н.Абдураимова,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон ва Беларусь: ўзаро савдо айланмаси 600 миллион доллардан ошган