Маълумки, жорий йилнинг 20-24 сентябрь кунлари давлатимиз раҳбари БМТ Бош Ассамблеясининг 80-юбилей сессияси тадбирларида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Нью-Йорк шаҳрида бўлди.

Ушбу ташриф доирасида қатор йирик шартномалар имзоланди ва стратегик аҳамиятга эга келишувлар амалга оширилди. Жумладан, “Uzbekistan Airways” ва “Boeing” компанияси ўртасида қиймати 8 миллиард доллардан ортиқ баҳоланган келишувнинг имзоланиши мамлакат авиация саноати тарихидаги энг йирик шартнома сифатида қайд этилди. Бу келишув нафақат миллий авиапаркни модернизация қилиш, балки узоқ масофали йўналишларни очиш, халқаро авиация бозорида рақобатбардошликни ошириш ва юзлаб янги иш ўринлари яратиш имкониятини тақдим этади.

Қайд этиш жоиз, Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги иқтисодий муносабатлар охирги йилларда изчил ривожланмоқда. Айниқса, 2016 йилдан кейин ўлкамиз ташқи сиёсатининг очиқлик ва диверсификация йўналиши туфайли ҳамкорлик янги босқичга кўтарилди, дейиш мумкин. Ушбу даврда АҚШ компаниялари нафақат савдо соҳасида, балки инвестиция, технология трансфери ва кадрлар тайёрлаш йўналишларида ҳам фаол иштирок этиб, юртимиз иқтисодиётига инновацион туртки берди.

Айтиш керакки, 2021–2024 йилларда икки давлат ўртасидаги савдо ҳажми барқарор ва юқори суръатларда ўсиб борди, жумладан:

2021 йил – умумий савдо 426,3 млн доллар, шундан экспорт 60,8 млн, импорт 365,5 млн. Савдо баланси –304,7 млн доллар.

2022 йил – савдо ҳажми 493,2 млн доллар (+15,7%), экспорт 124,5 млн, импорт 368,7 млн. Экспорт ҳажми икки баробардан кўпроқ ўсди.

2023 йил – савдо 657,3 млн доллар (+33,3%), экспорт 155,4 млн, импорт 501,9 млн. 

2024 йил – савдо 773,3 млн доллар (17 %)ни ташкил этди.

Бу рақамлардан кўринадики, 2021–2024 йилларда умумий савдо ҳажми қарийб икки баробарга ошган. Айниқса, 2024 йилда экспорт ҳажми ўсиши натижасида савдо баланси нисбатан барқарорлашди.

АҚШдан импорт асосан юқори технологияли ускуналар, нефть-газ саноати учун жиҳозлар, фармацевтикава авиасаноат маҳсулотлари ҳисобига шаклланмоқда. Импорт ҳажмининг юқори бўлиши кўпинча манфий тенденция сифатида кўрилади. Бироқ таҳлилий нуқтаи назардан, бу жараён мамлакат иқтисодиётининг технологик модернизацияси ва сифат жиҳатдан ўсиши учун муҳим аҳамиятга эга. Чунки АҚШдан олиб келинаётган товарлар юқори қўшилган қийматга эга бўлиб, ишлаб чиқариш тармоқларида инновацияларни жорий этишга хизмат қилмоқда.

2021–2024 йилларда Ўзбекистондан АҚШга экспорт ҳажми беш бараварга яқин ўсди. Бу ҳажм тўқимачилик маҳсулотлари, мева-сабзавотлар ва айрим минерал ресурслар ҳиссасига тўғри келмоқда.АҚШ каби талабчан бозорга кириш Ўзбекистон маҳсулотлари учун сифат стандартларига мослашишни тақозо этмоқда. Бу эса миллий ишлаб чиқарувчиларнинг халқаро рақобатбардошлигини оширишда катта “мактаб” вазифасини бажармоқда.

Сўнгги ўн йилликда АҚШнинг йирик трансмиллий корпорациялари Ўзбекистонда фаол иштирок этмоқда. Жумладан:

“Honeywell” – саноатни автоматлаштириш, “ақлли сенсорлар” ва рақамли платформалар орқали ишлаб чиқариш жараёнларини самарали қилмоқда.

“Air Products” – газ-кимё соҳасида замонавий технологияларни жорий этмоқда.

“Visa” – рақамли тўлов инфратузилмасини кенгайтирмоқда.

“Coca-Cola” ва “Procter & Gamble” – маҳаллий бозорда сифат стандартлари ва истеъмол маданиятини оширмоқда.

Эътиборлиси, жорий йил сентябрдаги тарихий шартнома – Boeing 787 Dreamliner самолётларини харид қилиш – Ўзбекистон иқтисодиёти учун стратегик аҳамият касб этди. Бу келишув нафақат миллий авиапаркимизни янгилайди, балки узоқ масофали тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўйиш, авиацияда техник хизмат кўрсатиш марказларини очиш, юзлаб маҳаллий мутахассисларни халқаро стандартларда тайёрлаш имкониятини беради.

Шу билан бирга, “Honeywell”нинг Ўзбекистонда компания сифатида рўйхатдан ўтиши мамлакат саноатида рақамли трансформацияни янада жадаллаштирмоқда. Шу боис, Ўзбекистон учун АҚШ билан ҳамкорликнинг аҳамияти фақат савдо рақамлари билан эмас, балки узоқ муддатли технологик янгиланиш, кадрлар салоҳиятини ошириш ва глобал бозорга интеграция нуқтаи назаридан баҳоланиши керак, деб ўйлайман.

Меҳри Воҳидова,

Тошкент давлат шарқшунослик университети кафедра мудири.

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон ва АҚШ иқтисодий ҳамкорлигида трансмиллий корпорацияларнинг ўрни