Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги стратегик ҳамкорлик тобора фаоллашиб бормоқда. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Оқ уйда АҚШ Президенти Дональд Трамп билан бўлиб ўтган самарали музокаралари, шубҳасиз, икки томонлама алоқалар янги босқичга кўтарилганини тасдиқлайди.
Бу Сенат Раиси Танзила Норбоева ва Дэвид Беднар бошчилигидаги АҚШнинг Юта штати делегацияси учрашувида қайд этилди.
Мулоқот чоғида Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ҳамда истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.

Ўзбекистон ва АҚШнинг Юта штати ўртасида иқтисодий, таълим ва гуманитар алоқалар изчил мустаҳкамланиб бораётгани таъкидланди.
“Ўзбекистон - Юта” ташаббуси доирасида амалга оширилаётган 64 қўшма лойиҳанинг 45 таси муваффақиятли якунланди. Бу лойиҳалар дипломатия, савдо, инвестиция, таълим, соғлиқни сақлаш ва маданий алмашинув соҳаларини қамраб олган.
Мулоқот давомида рақамли технологиялар, сунъий интеллект ва IT-таълим соҳаларидаги ҳамкорлик масалалари ҳам муҳокама қилинди.
Н.Абдураимова,
ЎзА