Бугун Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигида Америка Қўшма Штатлари Президентининг глобал шерикликлар бўйича махсус вакили Паоло Замполли бошчилигидаги делегация билан учрашув ўтказилди.
Тадбирда Тоғ-кон саноати ва геология вазири Бобир Исломов, Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов ҳамда АҚШнинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Жонатан Хеник қатнашди.

Учрашувда икки томонлама ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш, минерал ресурслар, саноат, электротехника ва бошқа устувор йўналишлардаги лойиҳалар юзасидан фикр алмашилди.
Вазирлик ахборот хизматининг қайд этишича, учрашув якунлари икки мамлакат ўртасидаги стратегик шерикликни кенгайтиришга хизмат қилади.

Н.Зиёдуллаева, ЎзА