Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳрида “AFC Special Elite Youth Football Awards – 2025” маросими бўлиб ўтди.

Аниқроқ айтадиган бўлсак, ушбу нуфузли мукофот ғолибини аниқлаш маросими ҳар йили мунтазам равишда мусобақа ташкилотчилиги, йил давомида ўтказилган ўйинлар сони, инфратузилма даражаси, ҳакамлик сифати, мураббийларнинг малакаси ҳамда сўнгги йилларда мазкур чемпионатдан етишиб чиққан профессионал футболчилар сони инобатга олинган ҳолда ташкил этилади. Юқоридаги кўрсаткичлар бўйича Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси томонидан ташкил этиб келинаётган U19 чемпионати Осиёда тенгсиз деб топилди ва йилнинг энг яхши ёшлар лигаси деб эътироф этилди.  

Мазкур мукофотни ОФК бош котиби ўринбосари — Шин Ман Гил Лиганинг мусобақаларни ўтказиш бўлими бош мутахассиси, U19 чемпионати менежери — Қудратбек Мадраимовга топширди.  

Маросим чоғида айни дамда Жаҳон чемпионатида иштирок этаётган Ўзбекистон U17 терма жамоаси сафидаги аксарият футболчилар айнан ушбу мусобақада шакллангани алоҳида таъкидлаб ўтилди.  

Маълумот ўрнида, сўнгги икки йил давомида бу совринга Япониянинг турли ёш тоифаларидаги лигалари сазовор бўлган эди.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон U19 чемпионати Осиёда тенгсиз деб топилди