Қатарда жорий йилнинг 3-27 ноябрь кунлари 17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Мазкур мундиалда дунёнинг 48 та терма жамоаси 4 тадан 12 гуруҳга бўлинган ҳолда ўзаро рақобатлашади. Гуруҳларда дастлабки икки ўринни эгаллаган 24 жамоа ва энг яхши 8 та 3-ўрин эгалари термалар 1/16 финал босқичига йўлланма олади.

Жаҳон чемпионатининг биз учун аҳамиятлиси, Ўзбекистон U17 терма жамоаси иштирок этишидир. Ислом Исмоилов бошчилигидаги термамиз мусобақанинг "J" гуруҳида Парагвай, Панама ва Ирландия термалари билан рақобатлашади.  

Футболчиларимизнинг дастлабги учрашуви 5 ноябрь куни соат 18:00 да Парагвайга қарши ўтса, 8 ноябрьда соат 20:30 да Ирландия билан куч синашади. Гуруҳдаги сўнгги ўйин 11 ноябрь куни соат 18:30  да Панама термасигатқарши ташкил этилади.

Ўзбекистон U17 терма жамоаси Доҳа шаҳрига йўл олишдан аввал, дунё биринчилигига муносиб тарзда тайёргарлик кўриш мақсадида навбатдаги ўқув-машғулот йиғинин 18–31 октябр кунлари Бирлашган Араб Амирликларининг Шаржа шаҳрида ўтказди ва айни дамда Қатар пойтахтида ўйинга қадар машғулотларни давом эттирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасининг мундиалда иштирок этувчи якуний таркиби эълон қилинди. Унга кўра, Исломбек Исмоилов ФИФА белгилаб берганидек 21 нафар футболчини Қатарга олиб кетди.

Қуйида Жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичида иштирок этадиган терма жамоалар билан тўлиқ танишасиз:

"A" гуруҳи: Қатар, Италия, ЖАР, Боливия

"B" гуруҳи: Япония, Марокаш, Янги Каледония, Португалия

"C" гуруҳи: Сенегал, Хорватия, Коста-Рика, БАА

"D" гуруҳи: Аргентина, Бельгия, Тунис, Фижи

"E" гуруҳи: Англия, Венесуэла, Гаити, Миср

"F" гуруҳи: Мексика, Корея Республикасиб Кот-дИвуар, Швейцария

"G" гуруҳи: Германия, Колумбия, КХДР, Эл-Салвадор

"H" гуруҳи: Бразилия, Гондурас, Индонезия, Замбия

"I" гуруҳи: АҚШ, Буркина-Фасо, Тожикистон, Чехия

"J" гуруҳи: Парагвай, Ўзбекистон, Панама, Ирландия

"K" гуруҳи: Франция, Чили, Канада, Уганда

"L" гуруҳи: Мали, Янги Зеландия, Австрия, Саудия Арабистони

Мазкур Жаҳон чемпионатини 3 ноябрь куни "A" гуруҳидан ўрин олган ЖАР ва Боливия терма жамоалари баҳси бошлаб бераса, ушбу гуруҳдаги  Қатар ва Италия термалари ўртасидаги тўқнашув якунлайди. Шунингдек, илк кунда "B" гуруҳида Япония – Марокаш, Янги Каледония – Португалия, "C" гуруҳида Сенегал – Хорватия, Коста-Рика – БАА, "D" гуруҳида Аргентина – Бельгия, Тунис – Фижи терма жамоалар ўртасидаги баҳсларга гувоҳ бўламиз.

Дарвоқе, мундиалдаги Аргентина – Бельгия учрашувини ўзбекистонлик ҳакамлар бригадси бошақаради. Анқироғи, ўйинда Рустам Лутфуллин бош ҳакам сифатида ишласа, унга қанотларда Санжар Шоюсупов ва Акмал Ғиёсов ёрдам беради.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон U17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатига тайёр