Ўзбекистон U17 терма жамоаси иккинчи турда ҳам ғалаба қозонди

Саудия Арабистонида футбол бўйича U17 ёш тоифасидаги Осиё кубогининг гуруҳ босқичида иккинчи тур учрашувлари бошланди.
Унда “А” гуруҳида Ислом Исмоилов бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси Хитой термасини 2:1 ҳисобида енгди. Натижада термамиз ўз ҳисобидаги очколарини 6 тага етказиб олди.
Энди футболчиларимиз 9 апрель куни Саудия Арабистонига қарши учинчи тур доирасида майдонга тушади.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА