Футбол бўйича U17 ёш тоифасидаги Осиё кубогининг ярим финалида Ўзбекистон — КХДР ва Саудия Арабистони – Жанубий Корея терма жамоалари ўзаро рақобатлашди.

Ярим финалнинг дастлабки учрашувида мусобақа мезбони Саудия Арабистони ва Жанубий Корея термалари майдонга тушди. Учрашувнинг асосий вақти 1:1 ҳисобида якунлангани боис, ғолиб жамоа номи пенальтилар сериясида аниқланди. Унда мезбонлар 3:1 ҳисобида зафар қучди ва финал босқичига чиқди.

Тоиф шаҳридаги «Қирол Фаҳд« стадионида ўтган Ўзбекистон ва КХДР терма жамоалари учрашувида футболчиларимиз йирик 3:0 ҳисобида зафар қучди. Ислом Исмоилов бошчилигидаги терма жамоамизга ғалаба келтирган голларга Садриддин Ҳасанов, Жамшидбек Рустамов ва Абубакир Шукруллаев муаллифлик қилди.

Шу тариқа, Осиё кубогининг сўнгги ҳал қилувчи финал ўйинида Ўзбекистон ва Саудия Арабистони терма жамоалари куч синашадиган бўлди. Шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, мазкур жамоалар мусобақа доирасида “А” гуруҳида ҳам ўзаро тўқнаш келган ва унда футболчиларимиз 3:0 ҳисобида зафар қучган эди.

Мазкур финал ўйини 20 апрель куни Тоиф шаҳридаги «Қирол Фаҳд« стадионида ташкил этилади.

Маълумот ўрнида: 2023 йил 17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё кубоги Таиландда ўтказилган бўлиб, унда терма жамоамиз Саудия Арабистонини чорак финалда енгган ва ўз иштирокини ярим финалда якунлаган эди. Мусобақа ғолиби Япония терма жамоаси бўлган.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон U17 терма жамоаси — финалда