Амалий ташриф билан Туркия Республикасининг Трабзон вилояти ҳокими Аҳмет Метин Генч бошчилигидаги делегация Бухорода бўлди.

Ташриф доирасида икки ҳудуд раҳбарлари иштирокида учрашув ўтказилди.

Учрашувда икки мамлакат раҳбарларининг дўстона муносабатлари ва сиёсий иродалари давлатларимиз ўртасида барча соҳалардаги алоқаларни янги босқичга олиб чиққани ҳамда ўзаро ҳамкорликнинг жадаллашишига омил бўлгани алоҳида таъкидланди.

Бухоро вилояти ҳамда Трабзон ўртасида ҳамкорликни янада кенгайтириш учун ҳали фойдаланилмаган катта имкониятлар мавжуд экани таъкидланиб, бу борада амалий натижадорликка эришиш бўйича аниқ режалар белгилаб олинди.

Музокара давомида икки ҳудуд ўртасида савдо, иқтисодий, инвестицион, таълим, логистика, туризм йўналишларида ҳамкорлик муносабатларини ўрнатиш бўйича келишиб олинди.

Бухоронинг инвестицион салоҳияти, иқтисодий имкониятлари тақдимоти ўтказилди. 

Учрашув якуни билан икки ҳудуд ўртасида Қардошлик меморандуми имзоланди.

Ташриф дастурига кўра, делегация Бухорода туркиялик инвесторлар томонидан амалга оширилган лойиҳалар билан яқиндан танишишади, Бухоронинг тарихий қадамжо ва зиёратгоҳларида саёҳатда бўлишади. 

Зариф Комилов, ЎзА мухбири.

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон-Туркия: инвестицион салоҳият, иқтисодий имкониятлар