Пойтахтимиз бутун дунё мутахассислари ва тупроқшунослари учрашув майдонига айланган, десак бўлади.

Тошкентда бирданига шўрланган тупроқлар бўйича учта йирик халқаро тадбир – Шўрланган тупроқлар халқаро тармоғи иккинчи йиғилиши, Евроосиё субминтақавий тупроқ ҳамкорлиги олтинчи ялпи йиғилиши ва шўрланган тупроқларни таҳлил қилиш бўйича Глобал тупроқ лабораториялари тармоғи тренинги бўлиб ўтди.

Йирик халқаро форумда Австралия, Арманистон, Бангладеш, Бирлашган Араб Амирликлари, Грузия, Испания, Италия, Қозоғистон, Қирғизистон, Малайзия, Нидерландия Қироллиги, Танзания Бирлашган Республикаси, Покистон, Сенегал, Туркманистон, Ўзбекистон, Франция, Хитой, Эрон Ислом Республикаси каби мамлакатлардан 150 нафар мутахассис иштирок этди.

Глобал тупроқ ҳамкорлиги, Евроосиё тупроқ ҳамкорлиги ва БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва бошқа миллий ҳамкорлар билан биргаликда ушбу тадбирларнинг ташкилотчилари бўлди.

Ушбу ҳамкорлик доирасида “Глобал тупроқ ҳамкорлиги доирасида тупроқ ресурсларини барқарор бошқаришни қўллаб-қувватлаш – III фаза” лойиҳаси имзоланди. ФАОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари ўринбосари Шерзод Умаров таъкидлаганидек, ушбу лойиҳа ҳужжатининг имзоланиши катта ютуқ бўлди. Лойиҳа тупроқ ресурсларини барқарор бошқариш соҳасидаги миллий, минтақавий ва глобал салоҳиятни янада мустаҳкамлашга қаратилган.

Тупроқнинг шўрланишига бағишланган қатор тадбирлар орасида Шўрланган тупроқлар халқаро тармоғи иккинчи йиғилиши муҳим ўрин эгаллади, дейиш мумкин. Ушбу анжуман ўтган даврда эришилган ютуқларни кўриб чиқиш ва баҳолаш, устувор йўналишларни аниқлаш, 2023-2024 йилларга мўлжалланган иш режасини ишлаб чиқишдан иборат эди. Шунингдек, тармоқ аъзолари ҳамкорлигини мустаҳкамлаш, табиий ресурсларни самарали бошқариш, тупроқнинг шўрланишига қарши курашиш соҳасидаги билим ва кўникмаларни оширишга ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

– Барча тавсиялар, шу жумладан, илмий-техник маълумотлар фермерлар учун тушунарли бўлишини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилиши жуда муҳим, – деди Шўрланган тупроқлар халқаро тармоғи раиси Хорхе Батье-Салес. – Фермерлар охирги фойдаланувчи бўлиб, кундалик ҳаётда тупроқнинг шўрланиши муаммосига дуч келгани сабабли, улар ушбу тавсияларни тушунишлари ва самарали бажаришлари керак.

Глобал тупроқ лабораториялари тармоғи тренинглари Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги “Тупроқсифаттаҳлил” давлат унитар корхонасида ўтказилди.

Лаборатория машғулотлари халқаро экспертлар томонидан ўтказилди. Иштирокчилар тупроқ шўрлиги, pH ва бор миқдорини ўлчашни ўрганди. Шунингдек, улар тупроқ лабораторияларини бошқариш, шу жумладан, сифат назорати ва кафолатининг амалдаги халқаро стандартлари ҳақида батафсил маълумотга эга бўлди.

– Машғулотлар давомида халқаро миқёсда уйғунлаштирилган тупроқ шўрланишини баҳолашнинг янги стандарт тартиблари афзаллигини намойиш этдик, – деди Глобал тупроқ лабораториялари тармоғи техник қўмитаси аъзоси Георгий Гамбашидзе. – Ушбу усуллар шундай тузилганки, уларни дунёнинг исталган нуқтасида тупроқ шўрланиши мавжуд бўлган жойда қўллаш мумкин. Бундай тартиблар натижаси тупроқ унумдорлигини ошириш ва ер деградациясига қарши курашиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш учун асос бўлади.

Евроосиё субминтақавий тупроқ ҳамкорлигининг олтинчи ялпи йиғилишида эса Евроосиё минтақаси 12 мамлакати вакиллари минтақада тупроқни барқарор бошқариш усулларини жорий этишдаги мавжуд тўсиқларни муҳокама қилди.

Евроосиё тупроқ ҳамкорлигининг мажбуриятлари бир овоздан қабул қилинган Тошкент коммюникесида баён этилган. Ялпи мажлисда Субминтақавий Евроосиё тупроқ ҳамкорлиги янги иш режаси муҳокама қилинди ва ўзаро келишилди, янги раис ва раис ўринбосари ҳам сайланди.

Тадбирлар доирасида Ўзбекистонда ФАО томонидан амалга оширилаётган ва Глобал Экологик Жамғарма томонидан молиялаштирилаётган “Марказий Осиё ҳамда Туркиянинг қурғоқчил ва шўрланган қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш ландшафтларида табиий ресурсларни комплекс бошқариш” лойиҳаси томонидан қўшимча тадбир ташкил этилди.

Марказий Осиёнинг суғориладиган ерларида тупроқ шўрланишига қарши курашишга бағишланган тадбирда мутахассислар шўрланиш сабаблари, тупроқ деградациясининг ижтимоий-иқтисодий оқибатини кўриб чиқди.

Тадбир якунида иштирокчилар Орол денгизига ташриф буюрди. Дастурга мувофиқ, Оролбўйи халқаро инновацион маркази, Мўйноқдаги Орол денгизи музейи, шунингдек, Орол денгизининг собиқ қирғоқлари бўйлаб саёҳат амалга оширилди.

Ташриф давомида хорижий ва миллий экспертлар тузга чидамли галофит ўсимликлар намойиш қилинаётган “SATREPS” (Барқарор ривожланиш учун илмий ва технологик тадқиқотлар бўйича ҳамкорлик) дала майдонида бўлишди. Улар тупроқнинг шўрланишини юмшатиш ва шўрланишдан таъсирланган қишлоқ хўжалиги ерларининг иқтисодий фойдасини ошириш учун аралаш деҳқончилик тизимида кўп мақсадли галофитлар ва тузга чидамли гликофитларни етиштиришнинг афзалликлари устида баҳс юритди.

Амударё делтасида жойлашган Қорабуға кўргазма майдонида ушбу йўналишда олиб борилаётган ишлар билан таништирилди. Бундан ташқари, тупроқ шўрланишини ўлчаш учун ЕМ-38 электромагнит индукцион қурилмаси ёрдамида ерларни хариталаш бўйича тренинглар ҳам ўтказилди.

Беҳруз Худойбердиев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон тупроқ шўрланишига қарши кураш бўйича халқаро ҳамкорликни ривожлантиришда муҳим роль ўйнайди