Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Тожикистон Республикаси Мажлиси Олининг Мажлиси намояндагон билан ҳамкорлик бўйича парламентлараро гуруҳнинг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Парламентлараро гуруҳнинг 2025 йил учун иш режасида белгиланган вазифалар атрофлича кўриб чиқилди.

Мазкур парламентлараро гуруҳ Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги парламентлараро ҳамкорликни янада ривожлантириш, икки давлат муносабатларининг шартномавий-ҳуқуқий, қонунчилик базасини такомиллаштириш мақсадида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Кенгашининг тегишли қарорига мувофиқ 7 нафар депутатдан иборат таркибда тузилган. 

Гуруҳ раҳбари, Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари М.Ходжаева иштирокида ўтган йиғилишда сўнгги йилларда Ўзбекистон — Тожикистон алоқаларининг кенгайб бораётгани алоҳида эътироф этилди. Шунингдек, куни кеча Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон ҳузуридаги ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари Ўзбекистон билан Тожикистон ўртасида Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартноманинг кучга кириши ҳақидаги баённомани имзолагани ва ратификация ёрлиқлари алмашилганлигига алоҳида эътибор қаратилди.

Шу билан бирга, Ўзбекистон, Тожикистон, Қирғизистон давлат раҳбарлари уч мамлакат давлат чегаралари туташган ҳудудда Дўстлик стеласининг тантанали очилиш маросимида иштирок этганлари, бу давлатлар ўртасидаги алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилиши алоҳида эътироф этилди.

Йиғилишда икки давлат парламентлари ўртасида сиёсий, иқтисодий, маданий ва ижтимоий соҳалардаги ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди. Қонун ижодкорлиги йўналишида ўзаро тажриба алмашиш, дўстона муносабатларни мустаҳкамлаш, олий ва юқори даражада эришилган келишувларни амалга ошириш бўйича қабул қилинган “Йўл хариталари”да белгиланган вазифалар ижроси бўйича парламент назоратини олиб бориш каби масалалар парламентлараро гуруҳ фаолиятининг асосий йўналишлари этиб белгилаб олинди.

М. Комилова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон – Тожикистон парламентлараро ҳамкорлиги янада ривожланади