FIFA март ойи якунларига кўра ўзининг янгиланган рейтингини эълон қилди. Қувонарлиси, мазкур рейтингда Ўзбекистон миллий терма жамоаси бир поғона юқорига кўтарилди.

Аниқроқ айтадиган бўлсак, терма жамоамиз март ойида 2026 йилда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионати Осиё минтақаси 3-саралаш босқичи доирасида Қирғизистонни мағлуб этиб, Эрон термаси билан дуранг қайд этган эди. Бунинг натижасида FIFA рейтингида 1437.02 очко жамғариб, 57-ўринни банд этди.  

Рейтингнинг энг юқори поғонаси Аргентина терма жамоасига тегишли бўлиб турибди. Унинг ортидан Испания ва Франция терма жамоалари бормоқда. Осиё жамоалари орасида эса энг юқори натижа Японияга тегишли бўлди. Ушбу жамоа март ойидаги рейтингга кўра, 15-ўринни банд этган бўлса, Эрон 18-поғонадан жой олди. Шунингдек, Жанубий Корея 23, Австралия 26, Қатар 55-ўринда қайд этилди.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон терма жамоаси FIFA рейтингида юқорилади