Саудия Арабистонидаги SPA ахборот агентлиги, “Al-Riyadh”, “Al-yaum”, “Akhbaar-24” каби етакчи нашрлар Подшоҳлик инвестициялар вазири Холид Ал-Фалиҳ бошчилигидаги делегациянинг мамлакатимизга ташрифини кенг ёритмоқда.

Мақолаларда Президентимизнинг ушбу қудратли араб давлати етакчи компаниялари раҳбарлари билан учрашуви батафсил таҳлил қилиняпти. Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, икки юрт етакчиларининг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари туфайли кейинги йилларда Ўзбекистон –Саудия кўп қиррали шериклиги юксак даражага кўтарилди.

–Жаноби Олийлари – Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган давра суҳбатида ҳар икки томон интилишидан келиб чиққан ҳолда, давлатларимиз иқтисодиётини янада кучайтириш, халқларимиз фаровонлигини ошириш масалалари муҳокама қилинди, – дейилган мақолада. – Ўзаро манфаатли ҳамкорликда самарадорликни таъминлаш йўллари таҳлил этилди. Саудия – Ўзбекистон қўшма қўмитаси еттинчи йиғилиши бўлиб ўтди. Учрашувда турли муҳим соҳалардаги шерикликни ривожлантиришга доир қатор масалалар, хусусан истиқболли сармоявий имкониятлар кўриб чиқилди, ишбилармонлик муҳити олдида турган муаммолар ечимига алоҳида эътибор қаратилди.

Тадбирда “ACWAPower”, “Al Muhaidib Group”, “Vision Invest”, “Data Volt”, “Riyadh Cables”, “AlMajdiah”, “InterHealth”, “Saudi Tabreed”, “Al-Bawani Holding”, “Miahona”, “Pemco” каби таниқли компания ва корпорациялар вакиллари иштирок этгани таъкидланган.

– Саудия ва Ўзбекистон муносабатидаги бугунги жадал тараққиётга устувор тармоқлар мутасаддилари ўртасида ташрифлар алмашинуви, қўшма ҳукумат қўмиталари, ишбилармонлар кенгаши йиғилишлари, форумлар орқали эришилмоқда, – дея хулоса қилган муаллиф.

М.Пирматова, ЎзА

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон – Саудия: Самарали ҳамкорлик жадал ривожланмоқда