24 январь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг учинчи ялпи мажлиси ўз ишини давом эттирди.

Унда Сенат, ҳукумат аъзолари, вазирлик ва идораларнинг вакиллари, маҳаллий Кенгашларнинг депутатлари, Сенат ҳузуридаги Ёшлар парламенти аъзолари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Видеоконференцалоқа тарзида ўтказилган ялпи мажлисни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Норбоева олиб борди.

Ялпи мажлис Сенатнинг YouTube тармоғидаги саҳифаси орқали тўғридан-тўғри ёритиб борилди.

Ялпи мажлиснинг иккинчи иш куни сенаторлар томонидан дастлаб “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги қонун кўриб чиқилди.

Мазкур қонун 2024 йил 16 августда ўтган чақириқ Сенатнинг 55-ялпи мажлисида ҳам кўрилган эди. Аввалги муҳокамалар жараёнида сенаторлар мамлакатимизда сўнгги йилларда йўл ҳаракати иштирокчиларининг тегишли қоидаларга риоя этиш маданиятини ошириш, ҳайдовчиларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизимини такомиллаштириш бўйича кўрилаётган чораларга қарамасдан, республика ҳудудида йўл-транспорт ҳодисалари содир этилаётгани ва бунинг натижасида фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига жиддий зиён етаётганлиги ҳақида ўз фикрларини билдирган эди. 

Қонунда йўл ҳаракати қоидаларига риоя этмасликнинг салбий оқибатларининг олдини олишга хизмат қилувчи янги нормалар ўрин олган.

Жумладан, Жиноят кодексига тегишли ўзгартиришлар киритиш орқали транспорт воситасини такроран маст ҳолда бошқарганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланмоқда. Бундан ташқари, Жиноят кодексида автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, шунингдек, имтиҳон ўтказиш ва ҳайдовчилик гувоҳномасини бериш тартибини бузганлик, транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилган шахснинг транспорт воситасини бошқарганлик ва сиқилган табиий газда, суюлтирилган нефть газида ёки дизель ва газсимон ёқилғи аралашмасида ишлайдиган транспорт воситаларидан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларини бузганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланмоқда. 

Шунингдек, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда транспортда безорилик, яъни айрим ҳайдовчилар томонидан бошқариш маданиятига риоя қилмай, транспорт воситасини кескин бошқариш ва бошқа ҳаракатларда ифодаланган “агрессив бошқариш”, “дрифт”, “шахмат” шаклида ҳаракатланиш, йўлларда тўсиқларни пайдо қилиш каби қоидабузарликлар учун маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда. 

Шундай бўлса-да, қонундаги айрим нормалар бугунги кундаги реал воқелик ҳамда амалдаги қонун ҳужжатлари талабларига мос келмаганлиги сабабли Сенатнинг 55-ялпи мажлисида Сенат аъзолари ва Қонунчилик палатаси депутатларидан иборат келишув комиссиясини тузиш тўғрисида қарор қабул қилинган эди. Шундан сўнг Сенат томонидан билдирилган таклиф ва эътирозлар келишув комиссияси томонидан батафсил кўриб чиқилди ҳамда барча масалалар атрофлича муҳокама қилиниб, қонун такомилига етказилди.

Хусусан, қонун билан жарима баллари ҳисобланган йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун маъмурий жазо қўллаш каби жавобгарлик белгиланмоқда. Йўл ҳаракати қоидабузарликлари бўйича ҳисобланадиган жарима баллари белгиланган миқдордан ошганлиги учун маъмурий жазо қўлланилганда ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилишнинг энг кам миқдори олти ойдан кам бўлмаслиги назарда тутилмоқда. 

Бундан ташқари, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилаётган янги 1952-моддаси ҳам тўлиқ қайта ишланди. Жумладан, фуқароларнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларини фото, видео тасвирга тушириш ва тасвирларни тарқатиш ҳуқуқи сақлаб қолинди. Муҳофаза қилувчи органлар ходимлари фаолияти устидан жамоатчилик назорати тўлиқ сақланиб қолмоқда. Олдинги таҳрирдан фарқли равишда бор нарсани ижтимоий тармоққа қўйганлик учун жавобгарлик белгиланмаяпти.

Қонунда фақат ходимларнинг тасвирини уларни обрўсизлантиришга олиб келадиган тарзда бузиб тарқатмаслик, яъни ходимнинг ҳаракатлари, сўзлари ва юз берган ҳолатни бузмаслик, шу мақсадда монтаж қилмаслик талаб этилмоқда.

Мазкур модда санкциясида белгиланган жарима миқдорлари ҳам қайтадан кўриб чиқилди. Жумладан, қатъий белгиланган БҲМнинг 50 баробари миқдоридаги жарима 20 баравардан 50 бараваргача этиб, қатъий белгиланган 15 сутка муддатга маъмурий қамоққа олиш 10 суткагача қисқартирилмоқда, яъни ҳолатдан келиб чиқиб, судья ундан ҳам камроқ муддат белгилаши мумкин.

Шундан келиб чиқиб, ушбу моддада “ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича хизмат вазифаларини бажараётган пайтда олинган фото – ва (ёки) видеотасвирни уларни обрўсизлантиришга олиб келадиган тарзда бузиб тарқатиш, шу жумладан, Интернет жаҳон ахборот тармоғида тарқатиш” учун маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда.

Сенаторларнинг фикрича, мазкур қонуннинг қабул қилиниши йўл ҳаракати иштирокчиларининг йўлларда ҳаракатланиш маданиятини оширишга, йўл ҳаракати иштирокчилари ҳаракат давомида белгиланган қоидаларга амал қилишини таъминлашга, пировардида йўл-транспорт ҳодисалари сони камайишига хизмат қилади. 

Муҳокамадан сўнг қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

Шунингдек, ялпи мажлисда “Банклардаги омонатларни ҳимоялаш кафолатлари тўғрисида”ги қонун ҳам муҳокама қилинди.

Муҳокама жараёнида қайд этилганидек, сўнгги йилларда мамлакатимизда молиявий барқарорликни таъминлаш, банк соҳасида бизнесни юритиш учун рақобат муҳитини ривожлантириш, шунингдек, халқаро стандартларга мос келадиган ҳуқуқий асосларни яратиш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда. 

Хусусан, банк омонатларини кафолатлаш тизимини такомиллаштириш республика банк-молия соҳасининг узоқ муддатли барқарорлигини таъминлашга, уни илғор хорижий тажриба ва халқаро стандартларга мувофиқлаштиришга хизмат қилади.

Мазкур қонунда кафолатлаш ҳодисаси ва объекти, кафолатланган омонат, кафолатланган омонатлар бўйича компенсация тўлаш каби тушунчалар очиб берилган. 

Қонун билан банклардаги омонатларнинг ҳимоя қилинишини кафолатлаш соҳасидаги ваколатли орган – Омонатларни кафолатлаш агентлигининг ҳуқуқий мақоми, ҳуқуқ ва мажбуриятлари ва унинг фаолият кўрсатиш тартиби белгиланмоқда.

Шунингдек, кафолатлаш ҳодисаси рўй берганда Омонатларни кафолатлаш агентлиги томонидан  бир омонатчига ҳар бир банкда кафолатлаш объектининг қолдиғи 200 миллион сўм миқдорида ёки ундан кам бўлса тўлиқ ҳажмда компенсация тўланиши белгилаб қўйилмоқда.

Банк тугатилганда омонатчиларга Агентлик томонидан компенсация тўловини амалга ошириш даври босқичма-босқич 7 иш кунигача қисқартирилиши назарда тутилмоқда. Жумладан, банк тугатилганда компенсация тўлови 2025 йил 1 январдан бошлаб 20 иш куни, 2026 йил 1 январдан 15 иш куни, 2027 йил 1 январдан 7 иш куни мобайнида амалга оширилади. 

Банк банкротликка учраган тақдирда, омонатчилар маблағларининг Агентлик томонидан қоплаб берилишини инобатга олиб, омонатчининг банкдан талаб қилиш ҳуқуқи Агентликка ўтказилмоқда.

Қонуннинг қабул қилиниши банк тизими барқарорлигини мустаҳкамлаш йўли билан аҳоли ва тадбиркорларнинг маблағлари бут сақланиши ҳамда кафолатлаш ҳодисаси рўй берганда омонатчиларга маблағлар қисқа муддатларда тўлаб берилиши таъминланишига хизмат қилади. 

Муҳокамадан сўнг мазкур қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

Шундан сўнг сенаторлар томонидан “Экологик экспертиза, атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш ва стратегик экологик баҳолаш тўғрисида”ги қонун кўриб чиқилди.

Мамлакатимизда экологик хавфсизликни таъминлаш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, аҳоли пунктларининг санитария ва экологик ҳолатини яхшилаш, экологик экспертизани такомиллаштириш борасида комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Бироқ экологик экспертизага оид амалдаги ҳуқуқий ҳужжатлар тарқоқ, қатор нормалар ҳавола хусусиятга эга, соҳани тартибга солишнинг халқаро талабларга мос бўлган ҳуқуқий механизмлари эса жорий этилмаган.  

Бу эса, ўз навбатида,  бугунги куннинг муҳим масалаларидан бўлган халқаро инвесторларнинг кириб келишига, мамлакат имижига салбий таъсир кўрсатмоқда.   

Муҳокама давомида сенаторлар амалдаги қонун нормаларини тизимлаштириш, жараёнлар кетма-кетлигини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган мазкур қонун экологик экспертиза, атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш ва стратегик экологик баҳолаш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишини таъкидлади.

Қонунда экологик экспертизанинг, атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш ва стратегик экологик баҳолашнинг тушунчалари, мақсадлари, асосий принциплари, махсус ваколатли давлат органи ҳамда унинг ваколатлари, экологик экспертизанинг турлари, объектлари, субъектлари, экологик нормативлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва расмийлаштириш масалалари акс этган.

Шунингдек,  атроф-муҳитга таъсирни баҳолашда жамоатчиликнинг иштироки ҳақидаги нормалар ҳам белгиланмоқда.

Стратегик лойиҳаларнинг атроф-муҳитга таъсирини баҳолаш тизимини  қабул қилинган халқаро нормаларга мослаштириш мақсадида стратегик экологик баҳолаш тизимини жорий этиш назарда тутилмоқда. 

Ушбу қонун фуқароларнинг қулай атроф-муҳитга ва бу ҳақида ишончли ахборотга эга бўлиш ҳуқуқини таъминлашга хизмат қилади, экологик экспертиза хулосасини бериш тартиб-таомилларини самарали ва тўғридан-тўғри тартибга солувчи нормалар амалиётга киритилишига асос бўлади.

Бундан ташқари, хорижий инвестор ва тадбиркорлар учун ишончли ҳамда шаффоф экологик баҳолаш тизими таъминланиб, жозибадор инвестиция муҳити яратилади.

Муҳокама якунида қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

Сўнгра “Ўзбекистон Республикаси фуқароларини, чет эл фуқароларини ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларни яшаш жойи ва турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш тўғрисида”ги қонун муҳокама қилинди. 

Амалдаги “Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар – Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида”ги қонун билан ўрнатилган айрим чекловлар фуқароларнинг республикамиз ҳудудида эркин ҳаракатланиши, яшаш жойи ва келган жойини танлаш бўйича конституциявий ҳуқуқларидан тўлақонли фойдалана олмасликларига сабаб бўлмоқда.

Бундан ташқари, доимий яшаш ёки вақтинчалик турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш тартиби республика бўйича бир хил эмаслиги фуқароларни Тошкент шаҳри ва вилоятида доимий ёки вақтинчалик рўйхатдан ўтказишда бюрократик тўсиқларни юзага келтирмоқда.

Жумладан, 2024 йилнинг 11 ойи давомида Тошкент шаҳрида 243 197 нафар ва Тошкент вилоятида 271 541 нафар фуқаро доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган. 

Фуқаролар доимий рўйхатдан ўтишлари учун амалдаги қонун билан тасдиқланган рўйхатда келтирилган тоифаларга мансублигини тасдиқловчи қўшимча ҳужжатларни, яъни туғилганлик, никоҳ, васийлик тўғрисидаги гувоҳнома ва бошқа ҳужжатларни тақдим этиб келишмоқда.

Фуқароларнинг доимий яшаш ва вақтинча рўйхатга олинганлиги ҳақидаги маълумотлардан аҳоли сони статистикасини ва ҳудудлар инфратузилмасини шакллантиришда, фуқароларни таълим ва соғлиқни сақлаш тизимларида ҳамда ижтимоий ҳимоя соҳасида қўллаб-қувватлашда, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва унга қарши курашишда кенг фойдаланилади.

Сенаторлар томонидан қизғин муҳокама қилинган қонун билан Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтишлари ва турар жойи бўйича хабардор қилишлари, уларни яшаш ва турган жой бўйича рўйхатдан ўтказиш соҳасидаги асосий принциплар ҳамда тушунчалар белгиланмоқда.

Шунингдек, ИИВнинг яшаш жойи ва турган жой бўйича рўйхатдан ўтказиш соҳасидаги ваколатлари белгиланмоқда. 

Фуқароларга ҳамда доимий яшовчи чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга турган жойи бўйича рўйхатдан ўтиш учун ўзларига қулай бўлган ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари, давлат хизматлари марказлари орқали шахсан ҳамда Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали онлайн тарзда мурожаат қилиш имконияти яратилмоқда.

“Е-xabar berish” тизими жорий этилиб, турар жойи бўйича рўйхатдан ўтишга мурожаат қилган Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни рўйхатдан ўтказиш ҳамда уларнинг ҳисобини юритиш мазкур тизим орқали амалга оширилиши белгиланмоқда.

Фуқароларнинг яшаш жойи бўйича рўйхатга қўйилмасдан истиқомат қилиш муддати 15 кундан 10 иш кунигача қисқартирилиб, фуқаролар ва турар жой эгаларининг ўз вақтида яшаш жойи ва турган жойи бўйича рўйхатдан ўтиш борасидаги масъулияти оширилмоқда.

Паспорт тизими қоидаларини бузганлик учун жарималар ҳуқуқбузарликларнинг ижтимоий хавфлилик даражасидан келиб чиққан ҳолда мақбуллаштирилиб, уларнинг аниқ миқдори белгиланмоқда.

Бундан ташқари, қонун билан 18 ёшга тўлмаган ва 60 ёшдан ошган шахслар паспорт тизими қоидаларини бузганлик учун жавобгарликка тортилмаслиги тўғрисидаги янги қоида киритилмоқда.

Қонуннинг қабул қилиниши билан аҳолининг эркин ҳаракатланишига оид конституциявий ҳуқуқи таъминланади. Қонун ҳуқуқни қўллаш амалиётида ортиқча бюрократиянинг ҳамда коррупцион ҳолатларнинг олдини олишга хизмат қилади.

Шу билан бирга, ялпи мажлисда сенаторлар томонидан “Микромолиялаштириш фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қонун кўриб чиқилди. 

Сўнгги йилларда мамлакатимизда микромолиялаштириш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига кўрсатилаётган микромолиявий хизматлардан фойдаланиш имкониятларини оширишга ижобий таъсир кўрсатмоқда.

Аммо нобанк кредит ташкилотлари фаолиятига нисбатан ўрнатилган айрим чекловлар, шу жумладан, қўшимча молиявий ресурслар жалб этиш имкониятларининг чекланганлиги мазкур ташкилотлар томонидан кенг доирадаги истеъмолчиларга микромолиявий хизматларнинг кўрсатилишига тўсқинлик қилмоқда.

Шу билан бирга, етарли салоҳиятга эга микромолия ташкилотларининг тижорат банки даражасига босқичма-босқич “ўсиши” учун имкониятларнинг мавжуд эмаслиги соҳага оид қонун ҳужжатларини қайта кўриб чиқишни тақозо этмоқда.

Шу боис “Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги, “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги, “Давлат божи тўғрисида”ги, “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги ҳамда “Нобанк кредит ташкилотлари ва микромолиялаштириш фаолияти тўғрисида”ги қонунларга қўшимча ва ўзгартиришлар киритилмоқда.

Қонун билан микромолия ташкилотлари ва тижорат банклари ўртасида боғловчи “занжир”ни яратиш, шунингдек, микромолия ташкилотлари учун қўшимча молиявий ресурслар, шу жумладан, депозит жалб қилиш имкониятларини кенгайтириш мақсадида банк хизматларини рухсат этилган шартлар асосида кўрсатиш ваколатига эга бўлган юридик шахс – микромолия банки институтини жорий қилиш, микромолия ташкилотларини микромолия банкларига ва микромолия банкларини тижорат банкларига ҳамда аксинча трансформация қилишнинг ҳуқуқий асослари яратилмоқда.

Қонунда микромолия банки тушунчаси, микромолия банки устав капиталининг энг кам миқдори, микромолия банки белгиланган пруденциал нормативларга риоя этиши, кредит ташкилотлари фаолиятини ўзгартиришнинг ўзига хос хусусиятлари белгиланмоқда.

Шунингдек, республика ҳудудида банкларнинг ёхуд нобанк кредит ташкилотларининг фирма номлари билан чалкаштириб юбориш даражасидаги ўхшаш бўлган фирма номларидан фойдаланиш тақиқланмоқда. 

Мазкур қонуннинг қабул қилиниши микромолиявий хизматлар оммалашишига, аҳоли кенг қатламларининг тадбиркорлик ташаббуслари қўллаб-қувватланишига, ундан ҳудудларда фойдаланиш кўламининг кенгайишига хизмат қилади. 

Сенатнинг ялпи мажлисида “Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун ҳам муҳокама қилинди.

Мамлакатимизда шахс, жамият ва давлат манфаатларини жиноий тажовузлардан ҳимоя қилиш, қонун устуворлиги ва қилмиш учун жазо муқаррарлигини таъминлаш тамойили асосида қонунчилигимиз такомиллаштирилиб, бу борада кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Бунинг мантиқий давоми сифатида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 16 январдаги “Яширин иқтисодиётга қарши курашиш соҳасида давлат назорати механизмларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-11-сонли фармони билан Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментига бюджет қонунчилиги бузилишининг профилактикасини таъминлаш, иқтисодий жиноятларни ўз вақтида фош этиш, ҳар томонлама, тўла ва холисона тергов қилиш соҳасида қўшимча вазифалар юклатилди.

Президент фармони билан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментига берилган вазифалар ва ваколатлар қонун билан мустаҳкамлаб қўйилмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг зиммасига бюджет тўғрисидаги қонунчилик бузилишларининг профилактикасини таъминлаш, иқтисодий жиноятларни ўз вақтида фош этиш, ҳар томонлама, тўлиқ ва холисона тергов қилиш соҳасида қўшимча вазифалар юклатилмоқда.

Ўз навбатида, қонун билан Жиноят-процессуал кодекси ва “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонунга Департаментнинг жиноят ишлари бўйича терговни юритиш борасидаги ваколатлари аниқлаштирилишини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда. 

Шунингдек, қонунга мувофиқ Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс ва Бюджет кодексига киритилаётган ўзгартиришлар билан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Давлат молиявий назорати органларининг ваколатлари Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Давлат молиявий назорати инспекциясининг зиммасига юклатилмоқда.

Муҳокама жараёнида сенаторлар томонидан мазкур қонуннинг ҳаётга татбиқ этилиши соҳада қонунийликни, қонунлар нормаларининг аниқ ва бир хил қўлланилишини таъминлашга, шунингдек, суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларни ҳуқуқий жиҳатдан таъминлашга хизмат қилиши қайд этилди.

Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

Олий Мажлис Сенатининг учинчи ялпи мажлисида “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги қонун ҳам кўриб чиқилди. 

Таъкидланганидек, мамлакатимизда энергия ресурсларидан оқилона ва самарали фойдаланишга, иқтисодиётни жадал ривожлантириш учун зарур бўлган энергиянинг ҳосил қилиниши ва сарфланишини барқарорлаштиришга ҳамда Ўзбекистон ҳудудида чет эл тижорат ташкилотларининг ваколатхоналарини аккредитация қилишни соддалаштиришга қаратилган ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Аммо энергия ресурслари истеъмолчиларининг тўлов интизоми даражасининг пастлиги иссиқлик ва электр энергияси таъминоти корхоналарининг молиявий кўрсаткичларига салбий таъсир кўрсатмоқда. Юзага келган дебитор қарздорликни қисқа муддатларда бартараф этиш ҳамда аҳолига сифатли хизматлар кўрсатиш имкониятлари ҳам чекланмоқда.

Шу боис қонун билан иссиқлик ва электр энергияси таъминоти корхоналари томонидан кўрсатилган хизматлар учун тўловлар бўйича қарздорликни ундириш юзасидан судларга киритилган даъволар, аризалар ва шикоятларни давлат божини тўлашдан озод этишни назарда тутувчи нормалар киритилмоқда.

Бундан ташқари, қонунда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги томонидан чет эл тижорат ташкилотлари ваколатхоналарини аккредитация қилганлик учун давлат божи ундириш тартибини такомиллаштиришни назарда тутувчи ўзгартиришлар ҳам ўз аксини топган.

Бунда чет эл тижорат ташкилотларининг ваколатхоналарини Ўзбекистон ҳудудида аккредитация қилиш ҳамда унинг амал қилиш муддатларини узайтириш бўйича давлат божи ҳар бир йил учун тўланиши белгиланмоқда.

Қонуннинг қабул қилиниши энергия ресурслари истеъмолчилари томонидан тўлов интизомини мустаҳкамлашга хизмат қилади, иссиқлик ва электр энергияси таъминоти корхоналарининг молиявий кўрсаткичларига ижобий таъсир кўрсатади. 

Шунингдек, сенаторлар “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига жонли ижро санъатини янада ривожлантиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонуни кўриб чиқди.

Мазкур қонун билан “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги, “Маданий фаолият ва маданият ташкилотлари тўғрисида”ги ва “Реклама тўғрисида”ги қонунларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Маданият вазирлигининг жонли ижро санъатини ривожлантириш, санъаткор, ижодкор ҳамда ижрочиларни қўллаб-қувватлашга оид бир қатор ваколатлари белгиланмоқда.

Жумладан, давлат маданий концерт-томоша тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишда жонли ижро ёки фонограммадан фойдаланиш даражасини ҳамда усулларини белгилаш, ижрочилар томонидан фонограмма ва муаллифлик асарларидан фойдаланишда амалдаги қонунчиликка риоя этишларини мониторинг қилиш ҳамда миллий санъат ва маданият нуфузини оширишга хизмат қилаётган ижодкорларни қўллаб-қувватлаш юзасидан чора-тадбирларни амалга ошириш назарда тутилмоқда.

Янги нормаларнинг амалиётга жорий этилиши мусиқа соҳаси янада ривожланишига, янги истеъдодлар кашф этилишига, ўзининг ҳақиқий жонли овози бўлган хонандалар ва созандалар фаолияти кенг рағбатлантирилишига хизмат қилади.

Бундан ташқари, қонун билан концерт-томоша тадбирининг дастурида ижрочилар ва асар муаллифлари кўрсатилиши шарт эканлиги ҳамда концерт-томоша тадбири рекламасида фонограммадан фойдаланиш даражаси тўғрисидаги ахборот умумий реклама майдонининг (сатҳининг) камида ўн фоизини ташкил этиши тўғрисидаги қўшимча ва ўзгартиришлар киритилмоқда.

Бу томошабинларнинг ўз танловини онгли равишда қабул қилишига ёрдам беради. Қайси хонанда айтяпти, ким мусиқасини ёзган, қанчалик жонли, қанчалик фонограмма – ҳаммаси аниқ ва шаффоф бўлади.

Ушбу қонуннинг қабул қилиниши концерт-томоша тадбирларини ташкил этиш самарадорлигини оширишга, жонли ижро санъатини ривожлантиришга, истеъмолчилар ҳуқуқларини янада мустаҳкамлашга замин яратади.

Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

Шунинг билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг учинчи ялпи мажлисининг иккинчи иш куни якунланди.

Ўзбекистон Республикаси

Олий Мажлиси Сенати 

Ахборот хизмати

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг учинчи ялпи мажлиси тўғрисида АХБОРОТ