Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси “Ўзбекистон Республикаси Камбағлликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида қарор қабул қилди.

Унга мувофиқ: 

Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги тўғрисидаги низом; 

Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. 

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг мақоми, асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари ва жавобгарлиги, фаолиятини ташкил этиш тартиби, шунингдек, раҳбарларининг ҳуқуқлари, функционал вазифалари ва жавобгарлигини белгилайди. 

Вазирлик камбағалликни қисқартириш, аҳоли бандлиги ва меҳнат муносабатлари соҳасида ягона сиёсат юритувчи республика ижро этувчи ҳокимият органи ҳисобланади. 

Вазирлик ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига бўйсунади. 

Вазирликнинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда бошқа ташкилотлар, шунингдек, фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурийдир.

ЎзА

Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги тўғрисидаги низом тасдиқланди