Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Техник меъёрлаш ва стандартлаштириш илмий-тадқиқот институтида еврокодларни жорий этиш бўйича халқаро семинар-тренинг бўлиб ўтди.

Мазкур тадбир Европа Иттифоқи томонидан молиялаштирилаётган TAIEX INTPA — “Technical Assistance and Information Exchange Instrument for International Partnerships” грант лойиҳаси доирасида ташкил этилмоқда. 

Лойиҳа доирасида Ўзбекистонда еврокодларни имплементация қилиш (жорий этиш) юзасидан Европа Иттифоқига аъзо давлатлардан экспертлар юртимизга ташриф буюрди. 

Маълумот ўрнида айтиш жоиз, мамлакатимизда вазирлик ҳузуридаги Техник меъёрлаш ва стандартлаштириш илмий-тадқиқот институти ходимлари томонидан стандартлаштириш соҳасини ривожлантиришда Европа Иттифоқидаги қурилиш иншоотларини конструктив лойиҳалаш бўйича Европа Кенгашининг еврокодларини амалиётга жорий этиш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда. 

Еврокодлар Ўзбекистонда қурилиш индустрияси рақобатбардошлиги ва экспортбоплигини оширади. Шунингдек, маҳаллий ва халқаро инвесторларни кенг жалб қилиш ҳамда уларнинг фаолиятига тўсиқ бўлувчи омилларни бартараф этиш, шунингдек, Жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ)га аъзо бўлиш бўйича давлат сиёсати ва мамлакат манфаатларини ҳимоя қилишда муҳим аҳамият касб этади. Еврокодларда келтирилган стандартлар бирламчи талаблар ҳисобланади. Шу боис, еврокодлар синов лабораториялари, стандартлаштириш тизимлари ва услублари, қурилиш материаллари саноати, сифат менежменти, кадрлар салоҳияти ва бошқа зарур инфратузилма билан интеграллашган ҳолда ривожлантириб борилади. 

Бунда еврокодларни ҳамда унда келтирилган стандартларни республикамизда қабул қилиш орқали қурилиш материаллари ва буюмлари учун Европа сертификатларини олиш харажатлари қисқаради, Европа Иттифоқи қонунчилигига жавоб берувчи маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва уларнинг Европа бозорларига эркин кириб боришига имкон яратилади. 

Бунинг учун қабул қилиниши режалаштирилаётган ҳар бир еврокод тўлиқ амалиётга жорий этилишини таъминловчи стандартлардан 30 дан ортиқ халқаро ва Европа стандартларини қабул қилиш ишлари амалга оширилмоқда. 

Тадбир давомида еврокодларнинг аҳамияти, уларнинг амалий қўлланилиши, қурилиш нормалари ва стандартлари тизимига интеграциялашуви бўйича кенг қамровли тушунчалар берилди ҳамда муҳокамалар ўтказилди. 

Халқаро анжуман 30 майга қадар давом этади. 

Ш.Маматуропова,

ЎзА

Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон қурилиш индустриясида еврокодлар жорий этилади