Бугун, 3 июль куни Остона шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги, Миллий Олимпия ва Паралимпия қўмиталари раҳбарияти Қозоғистон Туризм ва спорт вазири Ербол Мирзабосинов, Қозоғистон Миллий Олимпия қўмитаси президенти, таниқли боксчи Геннадий Головкин ҳамда Паралимпия қўмитаси президенти Кайрат Боранбаев билан учрашув ўтказди.

Учрашув давомида ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш, истиқболли лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этиш, ахборот алмашиш, коммуникация тизимидаги алоқаларни кенгайтириш каби масалалар муҳокама қилинди.

Йиллар давомида турли спорт турлари бўйича ўтказиб келинган қўшма ўқув-машғулот йиғинларини тизимли ташкил этиш, йирик мусобақаларга тайёргарликни ҳамкорликда олиб бориш борасида томонлар ҳамжиҳат эканликлари таъкидланди.

Т.Рўзиев, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон-Қозоғистон: Спорт соҳасидаги ҳамкорлик янги босқичга кўтарилмоқда