Қатар Давлатининг “QNA” ахборот агентлиги Ўзбекистон атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирининг биринчи ўринбосари Обиджон Қудратов ва Қатар Атроф-муҳит ва иқлим ўзгариши вазири ўринбосари Абдулазиз Аҳмад Абдуллоҳ Ол Маҳмуд ўртасида бўлиб ўтган самарали учрашув ҳақида ёзиб чиқди.

Мақолада атроф-муҳит ва иқлим масалалари бўйича томонлар ўртасида ҳамкорлик йўналишлари кўриб чиқилгани таъкидланган

Хусусан, суҳбат чоғида чўл ҳудудларида кўкаламзорлаштириш ташаббуслари, чанг бўронлари ва тупроқ деградациясига қарши кураш, экология ва сув ресурслари бўйича қўшма тадқиқотлар ўрганилди, шунингдек, табиий ресурсларни муҳофаза қилиш соҳаларида тажриба алмашиш, экологик муаммоларни ҳал этиш бўйича биргаликдаги саъй-ҳаракатларни кучайтириш истиқболлари муҳокама қилинди. 

Ушбу мулоқот глобал экологик муаммоларни ҳал этишда Ўзбекистон ва Қатар ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, икки давлатнинг барқарор ривожланишга қаратилган саъй-ҳаракатларини мувофиқлаштириш, шунингдек, иқлим ўзгариши, чўлланиш ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш каби йўналишларда тажриба алмашиш учун муҳим қадам экани урғуланган.

Муҳаррама Пирматова, ЎзА

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон-Қатар: атроф-муҳит ва иқлим масалалари ҳамкорлиги йўлида