Ватанимиз тарихидаги 9 март санаси билан боғлиқ айрим воқеалар баёни.

1403 йил (бундан 622 йил олдин) – Анқара жангида мағлуб бўлиб, асир олинган собиқ султон Боязид Йилдирим Оқшаҳарда вафот этди. Темур буни эшитиб Оқшаҳарга борди ва дуо-фотиҳаларини бажо келтирди. Амир Темур Боязид вафотидан сўнг унинг ворисларига мурувват қилди. Чунончи Боязиднинг тўнгич ўғли Сулаймон Чалабийни туркларнинг Европадаги вилоятларига ҳоким этиб тайинлади. Эдирне (Адрианополь) шаҳри унинг пойтахти қилиб белгиланди. Анадолунинг шимоли-ғарбий қисми суюрғол сифатида Исо Чалабийга инъом қилиниб, Бурса шаҳри унинг пойтахтига аилантирилди. Усмонли турклар давлатининг марказий қисмини бошқаришни Мусо Чалабийга топширди.

1917 йил (бундан 108 йил олдин) – Тошкентнинг Чорсу майдонидаги жомеъ масжидида Тошкент шаҳар ижроия қўмитасига делегатлар сайлаш муносабати билан 20 мингдан ортиқ киши йиғилди. Йиғилиш иштирокчилари ўзбек матбуотининг илк ташкилотчиларидан бири Убайдулла Хўжаевни раис, Ўрта Осиё жадидчилик ҳаракатининг йўлбошчиларидан бири Мунавварқорини раис ўринбосари, Қўқон хонлари авлодидан бўлган Саййид Муҳаммад Исломбек Худоёрхоновни мажлис котиби этиб сайлашди. Мажлис йиғилишида қўмита делегати этиб, шаҳарнинг 4 даҳасидан 40 киши сайланди.

1921 йил (бундан 104 йил олдин) – Фитрат Туркистон республикасининг расмий вакили сифатида Бухоро республикасига борди. Янги ташкил этилган Бухоро республикаси билан маданият ва маориф ишларида ҳамкорликни йўлга қўйишга киришди. Шу билан бирга Бухоро республикаси ҳукуматининг илтимоси билан расмий вазифаларга ишлаш учун таклиф қилинди. 

Маълум бўлишича, кейинчалик Фитрат Бухорода ташқи ишлар ва маориф халқ нозири (вазири), Марказий Ижроия Қўмитанинг раис муовини вазифаларида ишлаган. Шунда Фитратнинг таклифи билан Бухорога Чўлпон, Маннон Уйғур каби адабиёт ва санъат намояндалари чақиртириб олинган. 

1921 йил (бундан 104 йил олдин) – Туркистон фавқулодда комиссиясининг 21-сонли буйруғига асосан Амударё вилояти фавқулодда комиссиясининг “Учлик”лари ташкил этилиши белгиланди. Аҳолини қўрқувда ушлаб туриш мақсадида “Учлик” ҳақидаги хабар Амударё вилоятининг аҳоли яшайдиган уездларига ва ўлкадаги барча ташкилотларга тарқатилган. “Учлик”ларнинг тезкор мажлислари ўтказиб турилган. Фавқулодда комиссиянинг ёзма рухсатисиз Амударё ҳудудидан ҳеч ким ташқарига чиқа олмаган.

1923 йил (бундан 102 йил олдин) – Туркистон, Бухоро ва Хоразм республикаларини иқтисодий жиҳатдан бирлаштириш тўғрисида қарор қабул қилинди ва Тошкентда Ўрта Осиё Иқтисодий Кенгаши ташкил қилинди.

1958 йил (бундан 67 йил олдин) – атоқли фермер, қишлоқ хўжалиги илмининг етук намояндаси, таниқли жамоат арбоби, Ўзбекистон Қаҳрамони Лола Муродова таваллуд топди (вафоти 2022 йил). У ўз ҳаётини мамлакатимиз иқтисодиётининг етакчи тармоғи бўлган қишлоқ хўжалиги билан боғлади. Қишлоқ хўжалиги соҳасида илғор агротехнологияларни, бошқарувнинг замонавий усуллари ва самарали воситаларини қўллаш, ер ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, ёш фермерлар авлодини тарбиялашда ўзига хос тажриба мактабини яратди. Лола Муродованинг мамлакатимиз ва халқимиз олдидаги хизматлари давлатимиз томонидан муносиб тақдирланди. У “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган қишлоқ хўжалиги ходими” фахрий унвони, “Эл-юрт ҳурмати”, “Фидокорона хизматлари учун” орденлари ҳамда “Ўзбекистон Қаҳрамони” олий унвони билан мукофотланган.

1988 йил (бундан 37 йил олдин) – Ўзбекистон Компартия Марказий Қўмитаси Бюроси биринчи котиб Рафиқ Нишонов бошчилигида “Миллатлараро муносабатларнинг аҳволи ва республикада интернационал тарбияни кучайтириш тўғрисида” қарор қабул қилди. Мазкур қарорда мамлакатимиз тарихида ўзининг қонуний ва салмоқли ўрнига эга бўлган буюк бобокалонларимиз Амир Темур ва Бобурга “жаллод ва босқинчи” деб баҳо берилди. Ўзбек миллий адабиётининг ёрқин юлдузлари Фитрат ва Чўлпон номларини тиклашга қарши тошлар отилди. 

Қарорда республикада оммавий тус олган ўзбек тилига давлат тили мақоми бериш ҳаракати – миллатчилик ҳаракати сифатида қораланди, партия ва жамоат ташкилотларининг диққат эътибори рус тилини ўрганиш масаласини янада яхшилашга қаратилди. Республика мактабларида 2 мингдан ортиқ малакали рус тили ўқитувчилари етишмаётганлиги кескин танқид қилинди. Албатта, рус тилини ўрганиш катта маданий-маърифий ҳодиса. Бироқ, унга кўр-кўрона ёндашиш, бир ёқлама муносабатда бўлиш, миллий тилни камситишга йўл қўйиш орқали фуқаролар миллий ғурурини топташ ўша давр сиёсатининг мазмунига айланган эди.

1997 йил (бундан 28 йил олдин) – “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси Американинг Сиэтл шаҳридаги “Боинг” самолётсозлик корпорациясидан сотиб олган иккинчи “Боинг-767” самолёти Тошкент аэропортига келиб қўнди. Янги реактив лайнер қадимий ўзбек шаҳри – “Хива” номи билан аталди.

2004 йил (бундан 21 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

2009 йил (бундан 16 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Замонавий архитектура-шаҳарсозлик талабларини ҳисобга олган ҳолда аҳоли пунктларини ободонлаштириш ишларини ташкил этиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

2017 йил (бундан 8 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Тошкент метрополитенида пенсионерларни бепул ташиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Унга мувофиқ, Тошкент метрополитенида соат 10:00 дан 16:00 гача бўлган кундузги вақтда пенсионерларни бепул ташиш йўлга қўйилган.

2020 йил (бундан 5 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Болаларни бошланғич таълимга мажбурий бир йиллик тайёрлаш тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”, “Давлат мактабгача таълим тизими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарорлари қабул қилинди.

2021 йил (бундан 4 йил олдин) – Вазирлар Маҳкамаси қарори билан озон қатламини бузувчи моддалардан фойдаланишни тўхтатишнинг асосий мақсадлари ва стратегик йўналишлари, чора-тадбирлари амалга оширилиши назарда тутилган Озон қатламини бузувчи моддалардан фойдаланишни тўхтатиш бўйича миллий дастур тасдиқланди.

2023 йил (бундан 2 йил олдин) – Ўзбекистон Республикасининг “Давлат мулкини бошқариш тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинди. Мазкур қонунга биноан давлат мулки – республика мулкидан ва маъмурий-ҳудудий тузилмаларнинг мулкидан (муниципал мулк) иборат бўлган оммавий мулк ҳисобланади.

2023 йил (бундан 2 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳоли томонидан тўловларни амалга оширишда қўшимча қулайликлар яратиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Алишер ЭГАМБЕРДИЕВ тайёрлади

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон Қаҳрамони Лола Муродова таваллуд топган кун