Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг АҚШнинг Вашингтон шаҳрида бўлиб ўтган C5+1 саммитида иштирок этиши Марказий Осиёда кечаётган сиёсий жараёнларнинг янги босқичини белгилади. Саммитда Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон раҳбарлари, шунингдек АҚШ Президенти иштирок этди. Томонлар минтақавий ҳамкорлик ва Америка билан ўзаро алоқаларнинг келгуси йўналишларини муҳокама қилди. Глобал геосиёсий ўзгаришлар шароитида Марказий Осиё давлатларининг бирликдан келиб чиққан ҳолда халқаро майдонда ўз манфаатларини ҳимоя қилиши тобора долзарб аҳамият касб этмоқда.

Президент Шавкат Мирзиёев саммитда амалий ва стратегик аҳамиятга эга қатор ташаббусларни илгари сурди. Давлатимиз раҳбари C5+1 формати доирасида ҳамкорликни тизимли бошқариш учун доимий секретариат ташкил этишни таклиф қилди. Ушбу структура минтақавий ва АҚШ ўртасидаги кўп томонлама лойиҳаларни мувофиқлаштириш, уларнинг самарадорлигини ошириш ҳамда янги дастурларни амалга ошириш учун муҳим механизм бўлади.

Шунингдек, Президент Ш.Мирзиёев инвестиция ва савдо соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида махсус Кенгаш тузиш таклифини билдирди. Бундай тузилма йирик инвестиция лойиҳаларини тезкор мувофиқлаштириш, АҚШ компаниялари билан иқтисодий ҳамкорликни кучайтириш ва инновацион технологияларни минтақавий иқтисодиётга жалб қилишга хизмат қилади.

Марказий Осиёда энергетика, логистика, технология ва рақамли иқтисодиёт соҳаларидаги улкан имкониятлар қўшма лойиҳалар орқали янада ривожланиши мумкин.

Саммит доирасида савдо-иқтисодий, энергетика, экология, таълим ва хавфсизлик соҳаларида қатор келишувлар имзоланди. Ушбу ҳужжатлар минтақанинг халқаро иқтисодий майдондаги ўрнини мустаҳкамлашга ва АҚШ билан стратегик шерикликни янада юқори босқичга олиб чиқишга хизмат қилади. Хусусан, энергетика хавфсизлиги, муҳим хомашёлардан оқилона фойдаланиш, яшил иқтисодиёт ва илм-фан соҳаларида қўшма ташаббуслар қўллаб-қувватланди.

C5+1 форматидаги мулоқот минтақавий барқарорлик ва хавфсизликни таъминлашда муҳим аҳамиятга эга. Терроризмга қарши кураш, киберхавфсизлик, сув-энергетика мувозанатини бошқариш каби масалаларда давлатлар ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш зарурлиги таъкидланди. Президент Мирзиёев ушбу йўналишларда самарали мувофиқликка эришиш муҳимлигини қайд этди. Ўзбекистон учун саммит янги имкониятларни очди.

Инвестицияларни жалб қилиш, юқори технологияларни жорий этиш, транспорт йўлакларини ривожлантириш ва рақамли иқтисодиётни кенгайтириш борасида муҳим истиқболлар пайдо бўлди. Транскаспий йўлагининг ривожланиши, халқаро савдо занжирларининг кенгайиши мамлакатимиз учун жаҳон бозорларига чиқиш имкониятларини оширади.

Хулоса сифатида, C5+1 саммитидаги иштирок Ўзбекистоннинг минтақавий дипломатиядаги фаол ва прагматик позициясини яна бир бор намоён қилди. Президент Шавкат Мирзиёевнинг очиқ ва ишончга асосланган ташқи сиёсати туфайли мамлакатимиз халқаро майдонда ишончли шерик сифатида тобора мустаҳкам ўрин эгалламоқда. Саммит Ўзбекистоннинг узоқ муддатли манфаатларига мос равишда иқтисодий интеграция, хавфсизлик ва глобал ҳамкорликни кенгайтиришга хизмат қилувчи муҳим платформага айланди.

Ғуломжон Арифжонов,
Ташқи сиёсат ва халқаро иқтисодий 
муносабатлар институти директори

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон Президенти C5+1 саммитида: Ҳамкорликнинг янги босқичи