Сўнгги йилларда Ўзбекистон ҳамда Покистон ўртасидаги муносабатлар ўзаро ишончли, тенг ва дўстона асосда олиб борилмоқда. Иқтисодий, маданий-гуманитар соҳаларда ўзаро ҳамкорлик алоқалари изчил ривожланиб бормоқда.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Нуриддин Исмоилов бошчилигидаги парламент делегацияси Покистон Ислом Республикасининг пойтахти Исломобод шаҳрига ташриф буюрди. Ташриф давомида Покистон Ислом Республикаси Парламенти Миллий Ассамблеяси Спикери Сардор Аёз Содиқ билан учрашув ўтказилди.

Учрашувда Ўзбекистон — Покистон муносабатларини ривожлантириш истиқболлари, хусусан, парламентлараро ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Мулоқотда Ўзбекистон ва Покистон ўртасидаги ўзаро ишончли ҳамкорлик ривожланиб бораётгани эътироф этилар экан, Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2022 йилда Покистонга, жорий йил февраль ойида эса Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Шаҳбоз Шарифнинг мамлакатимизга ташрифи Ўзбекистон — Покистон стратегик шериклигида янги саҳифа очгани қайд этилди.

Қонунчилик палатаси Спикери Ўзбекистонда Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида иқтисодий, ижтимоий-сиёсий соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва уларнинг натижалари, Қонунчилик палатасининг фаолияти, қонун ижодкорлиги ва парламент назорати, парламентлараро ҳамкорлик соҳасида олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумотлар берди.

Ўз навбатида, Сардор Аёз Содиқ Ўзбекистон Покистон учун ишончли стратегик ҳамкор эканини таъкидлаб, мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг миқёсли ислоҳотларни юқори баҳолади. Ўзбекистон – Покистон алоқаларининг фаоллашиб бораётганида Президент Шавкат Мирзиёевнинг сиёсий иродаси ва ташаббуслари муҳим ўрин тутишини таъкидлади.  

Учрашувда Ўзбекистон — Покистон парламент алоқаларини янада ривожлантириш, янги мазмун билан бойитиш, қонун ижодкорлиги соҳасида ўзаро тажриба алмашиш, дўстлик гуруҳлари фаолиятини янада кенгайтириш лозимлиги таъкидланди.  

М.Комилова,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон — Покистон парламент алоқалари янада ривожлантирилади