Ўзбекистон Миллий банки мамлакатимиздаги энг йирик молия муассасаларидан бири бўлиб, мижозларга хизмат кўрсатиш сифатини доимий равишда ошириб келмоқда. Хизматларнинг қулайлиги ва оммабоплигини таъминлаш мақсадида банк янги иш жадвалини жорий этди: энди Ўзбекистон бўйлаб бир қатор бўлимлар дам олиш кунлари ҳам соат 09:00 дан 17:00 гача фаолият юритади.
Бу иш кунлари банкка ташриф буюришга улгурмайдиган мижозлар учун қулай ечимдир. Дам олиш кунлари банк бўлимларининг ишлаши мижозларга молиявий масалаларни ўзларига қулай вақтда ҳал қилиш имконини беради.
Дам олиш кунлари банкда қуйидаги хизматлардан фойдаланиш мумкин:
• Валюта айирбошлаш;
• Коммунал тўловларни амалга ошириш (Мунис тизими орқали);
• Пластик карталардан нақд пул ечиш ва тўлдириб бериш;
• Халқаро пул ўтказмалари (келган маблағларни ечиб олиш ва маблағ юбориш);
• Чиқарилган пластик карталарни тарқатиш.
Миллий мобил иловаси орқали амалга ошириладиган амалиётлар:
• Миллий иловасини ўрнатиш ва рўйхатдан ўтказиш;
• Push-хабарномаларни ёқиш (SMS/Telegram bot ўрнига);
• Онлайн омонат очиш ва бошқариш;
• Онлайн микроқарз олиш учун ариза юбориш;
• Пул ўтказмалари (картадан картага, банклараро ва халқаро ўтказмалар) ва барча тўловларни амалга ошириш;
• PIN-кодни ўрнатиш ва алмаштириш;
• Картани блоклаш ва блокдан чиқариш, транзакцияларга чеклов қўйиш (нақд пул олиш, онлайн харидлар ва бошқалар).
Юридик мижозлар учун миллий валютада тўловларни амалга ошириш.
Банк 24/7 режимида қуйидаги хизматларни онлайн кўрсатади:
• Хусусий мижозлар учун (Миллий иловаси орқали);
• Юридик шахслар учун (iBank орқали).
Ўзбекистон Миллий банки — доимо сиз билан бирга!
Батафсил маълумот қуйидаги ҳавола орқали https://nbu.uz/bank-haqida/bank-tarmogi.
«Ўзмиллийбанк» АЖ
Матбуот хизмати