Туркия Республикасида 5-16 май кунлари V Халқаро “Энг илғор мерганлар жамоаси” мусобақаси ўтказилди. 15 давлатнинг 40 дан ортиқ жамоаси иштирокидаги беллашувда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг мерганлар жамоаси ҳам муносиб қатнашди.

Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти хабар берди.   

Туркиянинг Испарта шаҳридаги “Командо” тоғ-ўқув машқлар марказида ўтказиган мусобақада Ўзбекистон, Туркия, Покистон, Қатар, Озарбайжон, Италия, Бирлашган Араб Амирликлари сингари ўндан ортиқ давлат, шунингдек, кузатувчи мақомида Туркманистон, Қозоғистон, Буюк Британия ва Кувайтдан вакиллар иштирок этди.   

Мусобақа иштирокчилари гуруҳларга бўлиниб, бир-биридан мураккаб 15 га яқин шартлар бўйича баҳс олиб борди. Хусусан, ҳарбий жамоалар “Юқори бурчак остида ўқ отиш”, “Газниқоб тақиб жанговар ўқ отиш”, “Ноаниқ масофаларга ноқулай истеҳкомдан ўқ отиш”, “Турли тўсиқлар ортидан ўқ отиш”, “Ҳаводаги вертолётдан ўқ отиш”, “Оролни ҳимоя қилиш ва қайиқдан жанговар ўқ отиш”, “Нишонга сездирмай яқинлашиб ўқ отиш”, “5 километр масофадан юк ва қурол билан югуриб келиб, совуқ стволдан ўқ отиш”, “Тунда номаълум масофаларга ўқ отиш” ва “Сюрприз” шартларини бажарди.  

Вазифалар – мураккаб. Ҳабийларимиз нишонларни муддатидан олдин яксон этиб, нималарга қодир эканликларини амалда исботлади.   

Қарийиб 10 кун давом этган беллашувларда хорижий давлат армияларининг 48 та жамоаси ичида Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари фахрли биринчи ўринни қўлга киритди ва олтин медалга сазовор бўлди.   

Эслатиб ўтамиз, Туркияда ўтказиладиган мазкур мусобақада Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги жамоаси тўртинчи маротаба иштирок этди. 2022-2023 йилларда иккинчи, 2024-2025 йилларда биринчи ўринни эгаллади.   

Таъкидлаш керакки, бундай халқаро мусобақаларда иштирок этиш ҳарбийларимизнинг жанговар тайёргарлигини ошириш, билим ва тажриба алмашишида муҳим ўрин тутади.   

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон мерганлари Туркияда ўтказилган халқаро мусобақада олтин медални қўлга киритди (+видео)