Қирғиз Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Суд ҳужжатларини ижро этиш ва устидан назорат қилиш тузилмаси вакиллари юртимизга ташриф буюрди.

Ташриф мақсади Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ва Қирғиз Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Суд ижрочилари хизмати ўртасида икки томонлама муносабатларни йўлга қўйиш, икки давлатнинг мажбурий ижро хизматлари ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйишдан иборат.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва Мажбурий ижро бюроси масъул ходимлари делегация вакиллари билан учрашув ўтказди.

Унда делегация аъзоларига Ўзбекистон Республикасининг мажбурий ижро тизимидаги амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида маълумот берилди.

Шундан кейин меҳмонлар Мажбурий ижро бюросининг Яшнобод тумани бўлимига ташриф буюриб, у ерда давлат ижрочиларининг фаолияти, тизимга жорий қилинган рақамлаштириш жараёнлари билан яқиндан танишди.

Қирғиз Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Суд ҳужжатларини ижро этиш ва устидан назорат қилиш бўлими бошлиғи К.Масалбекова ҳамда делегация иштирокчилари ижро ҳужжатларини мажбурий ижро этиш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, шунингдек, жараёнларни рақамлаштириш туфайли эришилаётган натижаларни юксак баҳолади.

Меҳмонлар Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясида бўлиб, таълим соҳасида амалга оширилган институционал ўзгаришлар, академиянинг тарихи ва фаолияти, кибержиноятларни фош этишда эришилган ютуқлар, таълим олувчиларнинг амалий кўникмаларини шакллантиришга қаратилган ўқув жараёни билан яқиндан танишди.

Делегация вакиллари мамлакатимизда мол-мулкларни “E-Auksion” электрон онлайн-савдолари орқали сотиш бўйича амалга оширилаётган илғор тажриба билан ҳам яқиндан танишди.

Н.Абдураимова,

ЎзА

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон мажбурий ижро тизими, соҳанинг рақамлаштирилгани юксак баҳоланди