Жорий йил 29-30-июль кунлари Тошкент вилоятида ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалар координатори томонидан Халқаро очиқ маълумотлар хартияси (Open Data Charter, ODC) ва Миллий статистика қўмитаси ҳамкорлигида икки кунлик семинар ташкил этилди. Тадбирдан кўзланган мақсад Ўзбекистон давлат секторида очиқ ва гендерга оид маълумотлардан фойдаланишни ривожлантиришдир.

Семинарда вазирликлар, давлат тузилмалари ва корхоналарининг тегишли мутахассислари очиқ маълумотлар асосли қарорлар қабул қилиш, шаффофлик ва тармоқлараро ҳамкорликни мустаҳкамлашга қандай ёрдам бериши мумкинлиги билан боғлиқ долзарб масалаларни муҳокама қилди. Инклюзив давлат сиёсатини шакллантириш ва халқаро мажбуриятларни бажаришда гендерга оид маълумотларнинг ўрнига алоҳида эътибор қаратилди.

Тадбир Ўзбекистоннинг маълумотларни бошқаришни такомиллаштириш бўйича олиб бораётган саъй-ҳаракатларининг бир қисми бўлиб, касбий кўникмалар ва институционал салоҳиятни оширишга хизмат қилади. Бу эса келажакда мамлакатнинг тегишли халқаро рейтинглардаги ўрнини яхшилашга ёрдам беради. Иштирокчилар мавжуд маълумотлар тўпламларини хариталаш, етишмаётган маълумотларни аниқлаш, улар асосида қарорлар қабул қилиш самарадорлигини ошириш учун манфаатдор томонлар ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди.

— Маълумотларни бошқаришнинг ишончли тизими технологияларни талаб қилиши билан бирга ҳамкорлик ва умумий устувор йўналишларга асосланади, — дейди Халқаро очиқ маълумотлар хартиясининг тадқиқотлар бўйича директори Ренато Беррино. — Ўзбекистон очиқлик тамойилларига қатъий содиқлигини намоён этмоқда.Ушбу семинар манфаатдор томонларнинг ўзаро ҳамкорлиги, муаммоларни аниқлаш ҳамда инклюзив сиёсат воситаси сифатида очиқ ва гендер маълумотлардан фойдаланишни рағбатлантириш учун платформага айланди. 

Семинар ЕХҲТнинг самарали бошқарув соҳасида ислоҳотларни амалга ошириш учун миллий салоҳиятни оширишга қаратилган лойиҳаси доирасида ташкил этилди.

Азиза Алимова тайёрлади, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон маълумотларни бошқариш соҳасидаги салоҳиятини мустаҳкамламоқда