Хабарингиз бор, 2–11-октябрь кунлари Саудия Арабистони Подшоҳлигида “Ўзбекистон маданияти кунлари” ўтказилди.
Мазкур ҳафталик Ўзбекистон маданий мероси, санъати ва миллий қадриятларини халқаро миқёсда тарғиб этишга қаратилган бўлиб, унда Ўзбекистон санъат усталари иштирокида концерт дастурлари, миллий таомлар, ҳунармандчилик буюмлари ва маданий павильон кўргазмалари, ноёб қўлёзмаларнинг нусхалари, китоб ва миллий адабиёт намуналари кўргазмалари ташкиллаштирилди.
Бу каби тадбирлар маданиятлараро мулоқотни мустаҳкамлаш, икки халқ ўртасидаги ўзаро тушуниш ва дўстлик ришталарини янада чуқурлаштиришга хизмат қилади.
<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/xLPpg_2npb4" title=""O`zbekiston madaniyat kunlari" yakuniga etdi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Муҳайё Турдалиева,
Анвархўжа Аҳмедов, ЎзА